Январ 20, 2024 15:38 Asia/Tashkent

Исроил режимининг Дамашқа қилган ҳужумида 4 нафар эронлик ҳарбий маслаҳатчилари шаҳид бўлди.

Ал-олам телеканалининг  хабар қилишича, бугун  сионистик режимнинг  Дамашқ атрофидаги ҳужумида 5 киши улар жумласидан 4 нафар эронлик ҳарбий маслаҳатчиси шаҳид бўлди.

Хабарга кўра, Исроил режими шунингдек Дамашқдаги Сайида Зайнаб/с.а/ ҳарамлари ҳудуди атрофига ҳужум уюштирган.

Ҳужум ортидан Ал-олам теьлеканалининг Суриядаги мухбири Сурия пойтахти -Дамашққа ҳаво ҳужуми уюштирганини тасдиқлади.

Сурия телевиденияси ҳам бир соат аввал содир бўлган портлаш Дамашқ  шаҳрининг  Ал-Меззеҳа маҳалласидаги турар-жой биносига уюштирган ҳужум билан боғлиқлигини маълум қилди.

Айрим манбалар ҳужумда вайрон бўлиш кўлами сабабли яна кўплаб яралангани ва ё шаҳид бўлиши эҳтимоли ҳақида хабар қилишган.

Фаластин Исломий жиҳод ҳаракати  ҳам сиоинстик режимнинг  Дамашқнинг Ал-Мезеҳ маҳалласига қилган ҳужуми ортидан бу ҳаракат бош котиби Зиёд Наолланинг шаҳид бўлгани ҳақидаги хабарни рад этди.

Эслатиб ўтамиз сўнгги кунларда сионистик режим ўзининг ваҳший жиноятларини давом эттириб, турли ҳудудлар жумладан Ливан ва Фаластиндаги хизмат ва тиббиёт марказклари ва турар-жой уйларини нишонга олмиоқа. Бу йиртқичларча ҳужумлар эса кўп сонли тинч аҳолининг шаҳид бўлиши ва инфратузилмаларнинг вайрон бўлишига олиб келган.

Ёрлиқ