Январ 28, 2024 20:27 Asia/Tashkent
  • Ироқ қаршилик кучлари сионистларнинг ҳарбий- денгиз объектлари ва АҚШнинг Ат-Танф базасига ҳужум қилди
    Ироқ қаршилик кучлари сионистларнинг ҳарбий- денгиз объектлари ва АҚШнинг Ат-Танф базасига ҳужум қилди

Ироқ Исломий қаршилик кучлари ишғол этилган Фаластиннинг Ҳайфо порти яқинидаги Золон харбий -денгиз кучлари ишоотини ва Сурия жануби-шарқидаги АҚШнинг Ат-Танф базасига ҳарбий дронлар билан ҳужум қилди.

Аввалроқ  Ироқ Исломий қаршилик ҳаракати худди шундай амалиётида  Ўрта ер денгизидаги Кариш газ платформаси ва босиб олинган Фаластин жанубидаги Эйлат портига ракета ҳужумини амалга оширганини маълум қилганди.

Ироқ  Исломий қаршилик кучларининг босқинчи сионистик режим объектлари ва  Суриядаги  АҚШ ҳарбий базасига учувчисиз учоқлари биан ҳужум қилганини тасдиқланган Ал-Маёдин телеканали бу ҳужум талофатлари ва етказилган зарарлари ҳақида маълумо бермади.

Россиянинг Спутник ахборот агентлиги эса Суриядаги дала манбаларига таяниб Ироқ, Сурия ва Иордания учбурчагила жойлашган АҚШнинг Ат -анф базасига 4 та учувчисиз учоқ томонидан ҳужум уюштирилганини хабар қилди.

Бундай операциялар Исроил режимини Ғазо бўлгасидаги ҳужумлари авж олганидан кейин бошланди ва сўнгги бир неча кун ичида янада кучайган.

Image Caption

 

Ироқ Исломий қаршилик кучлари сионистик режимнинг Ғазо секторига қарши ҳужумллари учун АҚШни асосий масъул сифатида билади ва сионистик режимнинг Ғазога ҳужумлари давом этар экан ўз операцияларини давом эттиришини ҳам эълон қилган.

Шунингдек Ироқ парламенти вакиллари ҳам АҚШ қўшинларини бу мамлакатдан оли чиқишини талаб қилмоқда. Айтиш керакки ҳозирда 10 000 дан ориқ АҚШлик ҳарбийлар Ироқ аскарларига маслаҳат ва таълим бериш баҳонасида бу мамлакатда қолмоқда.

Ёрлиқ