феврал 03, 2024 13:34 Asia/Tashkent
  • Ироқ АҚШ ҳужумига аксиламал кўрсатди: бу ҳужумлар Ироқ суверенитетини бузишдир
    Ироқ АҚШ ҳужумига аксиламал кўрсатди: бу ҳужумлар Ироқ суверенитетини бузишдир

Бугун эрталаб Ироқ армияси матбуот котиби Яҳё Расул АҚШнинг Ироқ ғарбига уюштирган ҳужумларини тасдиқлаб, бу ҳужумлар Ироқ суверенитетини бузилиши ва Бағдод ҳукуматининг мамлакатда барқарорлик ўрнатишга қаратилган саъй-ҳаракатларини заифлаштиришдир деб эълон қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  Ироқ армияси матбуот котиби, ўз сўзларида  Ал -Қоим  ҳамда Ироқ ва Сурия чегарасидаги айрим шаҳарлари АҚШ қиурвчи самолётлари томонидан бомбардимон этилди деб таъкидлади.

 Унга кўра  бу ҳужумлар Ироқнинг минтақа барқарорлигини таъминлашга ҳаракат қилаётгани билан бир пайтда амалга оширилмоқда.

Яҳё Расул шунингдек, АҚШ ҳужумларининг Ироқ ва минтақа хавфсизлиги ва барқарориги таъсири жуда жиддий бўлади деб изоҳлади.

Эслатиб ўтамиз, жумага ўтар кечаси  АҚШ армияси Сурия  шарқи ва Ироқ ғарбидаги ҳудудларга авиазарбалар берди.

АҚШ қуролли кучларининг СЕНТКОМ номли Марказий қўмондонлик штаб-квартираси террор ташкилоти ҳам АҚШнинг Сурия ва Ироққа ҳужумини тасдиқлаб, бу мамлакатнинг Ироқ ва Сурияга жавоб ҳужумларида 85 дан ортиқ нишонга зарба берганини маълум қилди.

Ёрлиқ