феврал 03, 2024 15:48 Asia/Tashkent
  • Сурия армияси: АҚШ ҳужумлари ИШИД террорчи гуруҳиини қайта тиклашга қаратилган
    Сурия армияси: АҚШ ҳужумлари ИШИД террорчи гуруҳиини қайта тиклашга қаратилган

Сурия мамлакати Мудофаа вазирлиги АҚШ кучларининг Сурия ва Ирқо ҳудудлаидаги сўнгги ҳужумларига жавобан, АҚШ ҳужумлари Сурия армияси ИШИДга қарши курашаётган ҳудудларда содир бўлди деб таъкидлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, ҳужумлар ортидан Сурия Мудофаа вазирлиги ўз баёнотида, АҚШнинг Сурия шарқидаги ҳужумлари нишонга олинган ҳудуд Сурия  армияси ИШИД террорчилик гуруҳи қолдиқларига қарши кураш олиб  бораётган ҳудуддир ва Сурия ва Ироқда ўзи учун дала қууоли сифатида уни жонлантириш учун барча ифлос воситалар билан ҳаракат қилмоқда деб эълон қилди.

Сурия мудофаа вазирлиги ўз баёнотида шунингдек, АҚШ террорчи кучларининг бугун эрталабки ҳужуми Суряи армияси ва унинг иттифоқчиларининг террорзизмга қарши курашдаги қобилиятини заифлаштиришга уринишидан бошқа асосга эга эмас деб қўшимча қилди.

АҚШ армияси Суриянинг бир қисмини ишғол қилиши давом эта олмайди ва Сурия қуролли кучлари террорризмга қарши курашни унинг тўлиқ йўқ қилинмагунича ҳамда бутун Сурия ҳудуди босқинчи ва терроризмдан озод қилинмагунича давом этиради деб аниқлик киритди Сурия Мудофаа вазирлиги.

Айтиш керакки, АҚШ ҳужумида қурбон бўлганлар сони бўйича аниқ статистик маълумот мавжуд бўлмаса-да, аммо Ал-Жазира телеканали Ҳашд-уш-шаъбийга яқин манбаларга таяниб, бу кучларнинг Анбор вилоятидаги қароргоҳига уюштиришлган ҳужумида 3 киши шаҳид бўлди ва 11 киши яраланди деб  маълум қилди.

Ёрлиқ