феврал 10, 2024 15:14 Asia/Tashkent
  • Сионистларнинг Фаластиндаги янги жиноят учун режа тузмоқда: Нетаняҳу Рафаҳ шаҳрини бўшатишни буюрди
    Сионистларнинг Фаластиндаги янги жиноят учун режа тузмоқда: Нетаняҳу Рафаҳ шаҳрини бўшатишни буюрди

Сионистик режимнинг Ғазо бўлгасидаги жиноятларини давом этиши билан бир вақтда, бу режим бош вазири сионист қўшинлар ва жангариларининг Рафаҳ шаҳри аҳолиси эвакуация қилиш режасини топишга буйруқ берди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, сионистик режим бош вазири Бинямин Нетаняҳу ўз армиясига Рафаҳ ҳудудида яшовчи тинч аҳолини эвакуация қилиш ва қолган ҲАМОС кучларни мағлубиятга учратишга ёрдам беришда икки йўналишли режа ўлаб чиқаришга буюрди.

Инсон ҳуқуқлари гуруҳлари сионистик режим ҳужумлари бошланганидан буён Ғазо бўлгаси аҳолисининг яримдан кўпи бошпана топган бу зич жойлашган шаҳарга ҳужум фалокат келтиради деб оготҳлантирган.

Бинямин Нетаняҳунинг Рафаҳ аҳолисини эвакуация қилиш буйруғидан бир неча соат ўтиб, Исроил режими бу  шаҳардаги уйга ҳужум қилиб 18 нафар фаластинликларни жумладан аёллар ва болаларни ўлдирди ва юзлаб нафарни яралади.

Фаластин маъмурияти раиси Маҳмуд Аббос ҳам Рафаҳга ҳуужм қилиш режасини ҳақиқий таҳдид сифатида баҳолаб, бу эса Нетанянҳунинг фаластинликларни ўз ерларидан ҳайдаб чиқариш режасининг бир қисми бўлиб бундай ҳаракат учун жавобгарлик тўлиқ сионистик режим АҚШ ҳукумати зиммасига юкланади ва БМТ Хавфсизлик Кенгаши ҳам даров аралишиш керак деб эълон қилди.

Европа Иттифоқининг ташқи сиёсатига масъул Жозеф Боррел ҳам Рафаҳда ҳозирда 1,4 миллион фаластинлик бор. Рафаҳга қилинан ҳужум ҳалокатли оқибатларга олиб келди ва ҳозирги даҳшатли  гуманитар вазияти ва тинч аҳоли қурбонларини янада кучайтирди.

БМТнинг Болалар жамғармаси  (YUNISEF) ҳам ўз баёнотида сионистик режимнинг Ғазо бўлгаси жанубида жойлашган Рафаҳда қуруқликдаги амалиётни ўтказиш эҳтимолидан хавотир билдириб, низолашаётган томонлардан 600 мингдан ортиқ болалар ва уларни оилалари кўчирилган Ғазоннинг Рафаҳ ҳудудидаги ҳарбий кескинликларни тўхташини сўради.

Ёрлиқ