март 06, 2024 17:57 Asia/Tashkent

Ироқ исломий қаршилик кучлари Исроил режимининг Фаластиннинг босиб олинган ҳудудларидаги позицияларини учувчисиз учоқлар ёрдамида нишонга олди.

Эрон телерадиокомпаниясининг  ўзбек тилидаги сайтининг  хабар қилишича, Ироқ Исломий қаршилик кучлари ўз баёнотида, ироқлик мужоҳидлар  сионистик режим босқинчилигига қарши амалиётлари доираисда ҳамда Ғазо халқини қўллаб -қувватлаш мақсадида босиб олинан Фаластиндаги Ҳайфа аэропортидаги электр энергияси ишлаб чиқариш заводини бир нечта ҳарбий дрон билан нишонга олди деб эълон қилди.

Ироқ исломйи қаршилик кучлари икки кун илгари ҳам Фаластин ҳудудидаги Ҳайфа порти кимиёвий станциясини учувчисиз учоқ билан нишонга олганди.

Бу қаршилик кучлар Фаластин қаршилик кучларини қўллаб-қувватлаб  Исроил режимининг Ғазоаги жиноятларини АҚШ томонидан қўллаб-қувватлаётганини қоралаб,   кўп маротаба АҚШ армиясининг Ироқ ва Суриядаги базалари шунингдек  босиб олинган ҳудудларни  учуквичиз учоқлар ва ракеталар билан нишонга олган.

Ёрлиқ