март 30, 2024 17:04 Asia/Tashkent
  • Ўтган бир суткада сионистлар ҳужумида 180 фаластинликни шаҳид бўлиши билан, Ғазода шаҳидлар сони 32 минг 705 кишига етди
    Ўтган бир суткада сионистлар ҳужумида 180 фаластинликни шаҳид бўлиши билан, Ғазода шаҳидлар сони 32 минг 705 кишига етди

Ғазо ССВ бугун шанба куни сионистик режимнинг Ғазо бўлгасидаги тажовузи шаҳидлари сони 32 минг 705 кишига етганини хабар қилди.

Само ахборот агентлигининг хабар қилишича, Ғазо ССВ сионистик режим ўтган 24 соат ичида Ғазонинг турли ҳудудларида 8 та янги жиноят содир этгани ва бунинг натижасида 82 киши шаҳид бўлгани ва 98 киши яраланганини эълон қилди.

Мазкур вазирилк, шунингдек янги шаҳидлар билан бирга сионистик режимнинг Ғазо бўлгаси ҳудудидаги тажовузи шаҳидлари сони 7 октябрдан бери 32 минг 705 кишига етди деб таъкидлади.

Ғазо сектори Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам бу жиноятларда яраланганларни 75 минг 190 киши деб маълум қилди.

Бу вазирлик шунингдек сионистик режим тажовузи сабабли ёрдам ташкилотлари олиб  ўта олмайдиган бир  қанча шаҳидларнинг жасадлари вайроналар остида яна бир қисми эса йўллар чекасида қолганини қўшимча қилди.

Ёрлиқ