апрел 03, 2024 16:40 Asia/Tashkent
  • Жаҳон банки сионистик режим ҳужумларида Ғазо инфратузилмасига етказилган зарарлар ҳақида ҳисобот берди
    Жаҳон банки сионистик режим ҳужумларида Ғазо инфратузилмасига етказилган зарарлар ҳақида ҳисобот берди

Жаҳон банки ва БМТнинг сўнгги ҳисоботига кўра, сионистик режим ҳужумлари натижасида Ғазо бўлгаси инфратузилмасига етказилган зара шу пайтгача 18,5 миллиард доллларни ташкил этган.

Ройтерз ахборот агентлигининг кечанги хабарига кўра, Жаҳон Банки ва БМТ ҳисоботларида келтирилишича:  Ғазо бўлгаси инфратузилмасига етказилган зарар ҳозиргача 18,5 миллиард долларга баҳоланган ва бу Ғарбий соҳил ва Ғазонинг 2022 йилдаги умумий лпи ички маҳсулотларининг 97 фоизига тенг деб эълон қилди.

Мазкур ҳисоботда шунингдек, тура -жой биноларига етказилган зарар72 фоизни ташкил қилади. Қолаверса сув, соғлиқни сақлаш ва таълим каби давлат хизматлари инфратузилмасига етказилган зарар 19 фоизни, савдо ва ишлалб чиқариш биноларига етказилган зарар 9 фоизга тенг деб қўшимча қилинган.

Зарарлар натижасида, тахминан 26 миллион тонна вайроналар пайдо бўлган уларни олиб ташлаш ва йиғиш керак бўлади деб таъкидланган ҳисоботда.

Бундан олдин БМТнинг Савдо ва Тараққиёт Конференцияси  (UNCTAD)  ҳисоботида сионистик реимнинг ҳарбий амалиётлари натижасида юзага келган вайроналар миқдори Ғазо бўласини яшаш учун яроқсиз ҳудудга айлантирди деб эълон қилди.

Ғазо ССВ ҳам ўз ҳисоботида , Ал-Ақсо бўрони амалиёти бошланганидан бери Ғазода 32 минг 975 фаластинлик шаҳид бўлган ва  75 минг 577 киши яраланди деб маълум қилди.

Ёрлиқ