апрел 18, 2024 14:18 Asia/Tashkent
  • Сионистик режими Ливан жанубини фосфорли бомбалар билан бомбардимон қилди
    Сионистик режими Ливан жанубини фосфорли бомбалар билан бомбардимон қилди

Сионистик режим қирувчи самолётлари Ливан жанубини фосфорли бомба билан нишонга олди.

Меҳр ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун эрталаб сионистик режим қирувчи самолётлари Ливан жанубидаги Ал-Хайём шаҳарчаси чеккаларидаги ҳудудни 6 марта фосфорли бомбалар билан бомбардимон қилди.

Сионистик режим радиоси ҳам бу режим қирувчи самолётлари Ливан шарқидаги Бақоъ ҳудудига ҳужум қилганини хабар қилди.

Аммо Исроил режими ҳужумига жавобан,  Ҳизбуллоҳ кучлари  Алмутлаҳ базаси яқинида бу режим аскарлари бошқариладиган ракеталар билан нишонга олди ва бу ҳужумда бир қанча сионист аскарлар ҳалок бўлди ва ё ки жароҳатланди.

Ҳизбуллоҳ ракеталари

 

Исломий қаршилик кучлари Ғазо секторидаги барқарор Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш мақсадида Рамса позициясидага Забдин казармалари ва сиоинстларнинг жосуслик восиьталарини босиб олинган Шаба теппаликларда Фалақ ракеталар билан нишонга олди деб хабар қилди Ҳизбуллоҳ ҳаракати ўз баёнотида.

Сионистик режим армияси ҳам, Ливан Ҳизбуллоҳининг  Араб -ар-Рамош га дрон ҳужуми оқибатида 14 нафар сионист аскар яралангани ва уларнинг 6 нафарининг аҳволи оғирлигини тан олди.

Ёрлиқ