май 07, 2024 12:26 Asia/Tashkent

Фаластин Исломий Қаршилик ҳаракати -ҲАМОС Қатар ва Миср мамлакатларининг ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув таклифига рози бўлганини маълум қилди.

 Кечага ўтар кечачи ҲАМОС ҳаракати  Миср ва Қатарнинг сионистик режим  жиноятларини зудлик билан ва бутунлай тўхтатиш, Ғазо секторига нисбатан шафқатсиз блокадани бекор қилиш,  сионист босқинчи кучларини Ғазодан тўлиқ в сўзсиз олиб чиқиб кетиш ва уруш вайроналари қайта тиклашдан иборат ўт очишни тўхтатиш таклифига рози эканлигини хабар қилди.

Arab 48 веб сайтига кўра, Фаластин Исломий Қаршилик ҳаракати -ҲАМОС нинг сулҳ ўрнатиш бўйича воситачилар таклифига рози бўлганини эълон қилинганидан кейин Ғазо халқининг қувончи ва шодлиги тасвирлари билан бўлишди.

Эрон Ислом Республикаси ТИВ матбуот котиби Носир Канъоний  ҲАМОС ҳаракатининг Ғазо секторида сионистик режимнинг геноцид машинасини тўхтатиш учун тақдим этилган сиёсий режага жавобини олқишлаб, буни.майдондаги бошқа кучлар олдидаги  қаршилик кучларининг  сиёсий  стратегия  ва сезгирлиги деб тавсифлади.

Канъоний сўзларининг бошқа қисмида Эрон Ислом Республикаси фаластинликларнинг ҳуқуқларини амалга ошириш учун тақдим этилган режадан яъни  сионистик режим ҳужмлари ва жиноятларини зудлик билан ва бутунлай тўхтатиш, Ғазо секторига нисбатан шафқатсиз блокадани бекор қилиш, фаластинилк асирларни озод қилиш, сиоинстик режим босқинчи кучларини Ғазодан тўлиқ ва сўзсиз олиб чиқиб кетиш ва уруш харобаларини қайта тиклашни қўллаб-қувватлайди деб қўшимча қилди.

Ёрлиқ