Ошуро қўзғолони; Имом Ҳусейн /а/ нинг ақл ва динни Уммавийларнинг гумроҳлигидан озод қилишга ҳаракат қилдилар
(last modified 2024-07-11T12:01:24+00:00 )
июл 11, 2024 17:01 Asia/Tashkent
  • Ошуро қўзғолони; Имом Ҳусейн /а/  ақл ва динни Уммавийларнинг гумроҳлигидан озод қилишга ҳаракат қилдилар
    Ошуро қўзғолони; Имом Ҳусейн /а/ ақл ва динни Уммавийларнинг гумроҳлигидан озод қилишга ҳаракат қилдилар

Исломнинг буюк пайғамбари ҳазрат Муҳаммад /с набиралари,а аҳл байти ва дунёнинг 3-чи шиа имоми Имом Ҳусейн /а/ қўзғолони замонидан бери оддий одамлар орасида ҳам кўп саволлар пайдо бўлди. Улар орасида Имом Ҳусейн /а/ нинг бундай ҳаракатга ундашда ассий туртки нима" бўлди деган сввол кўп учрайди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, ҳазрат Имом Ҳусейн /а/ яъни Сайидушшуҳадо ва шаҳилар раҳнамоси шаҳодатига мотам муносабатидаги  бу суҳбатда  фақиҳ. файласуф. Қуръон муфассири шиа мусулмонлари  пешволаридан бири Оятуллоҳ Абдуллоҳ Жаводий Омулийни Ошуро қўзғолони ҳақидаги сўзлари ва фикрларини тақдим этамиз.

Имом Ҳусейн /а/ нинг асосий ҳаракатлари 

Бу хусусда Оятуллоҳ Жаводий Омулий деган: Имом Ҳусейн /а/ илоҳий динни умавийлар асирлиги ва гумроҳлигидан озод қилишга халқнинг дин ва унинг ҳақиқатлари соҳасидаги билимларини кенгайтиришга ҳаракат қилди. Шу боис у яккахудолик таълимотини тарқатиб одамларни онгли ибодатга чорлади.

Қўзғолон замони  етиб келди 

Уммавийлар халифаси Муовия вафотидан кейин тахтга Язид ўттирди. У бузуқ ва жиноятчи эди. Ислом аҳкомоларини бузиши ва  унинг бузғунчилигини фош бўлиши халқ Уммавийларнинг иккиюзламачилиги ва динсизлигидан хабардор бўлди ва диний қўзғолон учун қлай вақт етиб келди. Имом Ҳусейн /а/ Язидга қарши курашиш қарори билан  юзага келган барча қаршиликларга қарамай, Язидга қарши туришни талаб қилди. Шу туфайли кимдир имомга ноқулай ва оғир вақт ҳақида хабар берганида Имом жавоб бегандилар: : والله لَو لَم یکُن لِی مَلْجَأَ وَ لا مَأوی لَما بایعْتُ یزیدُبنُ مُعاویه  Илоҳим агар мен учун шарқ ва ғарб, шимол ва жанубда паноҳ ва хавфсиз жой бўлмаса мен бу шармандали ҳукумат билан ҳеч қачон муроса қилмайман.

Имом Хусейн /а/ пайғамбарларнинг давомчиси 

Имом Ҳусейн /а/ илоҳий пайғамбаларнинг меросхўри бўлиб унинг ҳаракати ҳам уларнинг ҳаракати билан бир йўналишда бўлган. Пайғамбарлар инсон ақлининг гуллаб-яшнаши учун юборилганидек Имом Ҳусейн /а/ҳам худди шу мақсадда қўғолган. Шу сабабдан қўзғолон кўплаб натижаларга олиб келди уларда тўрттасига ишора қилинади:  

1. Илоҳий севи ва ҳаёт ҳақиқатини тушунтириш учун қўзғолиш ва шаҳид бўлишлари :  шаҳидлар сарвари Имом Ҳусейн /а/ Аллоҳ таолонинг севгисини кўрсатишга Аллоҳ таоло бандасларини муҳаббат билан яратганини уларнинг ўсиб-улуғлайишини излаётганини англатишга ҳаракат қилдии.  У зот одамланиг онгини сақлаб қолиш ва нажот беришга ҳаракат қилди.

2. Инсон ва жамият қадр-қимматини эслатиш учу юксалиш ва шаҳидлик:  Имом Ҳусейн /а/ даврида ахлоқий фазилатлар Уммавийлар сулоласининг асирлигида эди. Имом Ҳусейн /а/ ўз ҳаракати билан  диннинг "қўл-оёғидаги" бу тугунларни ечиб, инсоният жамиятида илоҳий илм ва ахлоқнинг янги саҳифасини очиб инсон шаъни ва қадр-қимматини эслатди.

3. Пайғамбар урф-одатларини эслаш учун тирилиш ва шаҳидлик: У зот қонли қўзғолони билан жаҳолат, зулм ва бузғунчиликка қарши курашда Аллоҳ таолонинг ҳукм ва чегаралари ҳамда пайғамбарнинг йўлларини эслатиб, келажакда унинг қайта тикланишига сабб бўлди.

4. Пайғамбарлар йўлини жонланириш ва ақлларни ўзгартириш учун қўзғолон ва шаҳидлик : пайғамбарлар инсон ақлининг гуллаб-яшнаши учун юборилганини ва тарихда Уммавийлар каби одамларни ақлий ривожланишига тўсқинлик қилганлар бўлганин инобатга олсак. улар бу тўсиқларни  олиб ташлаш учун  бирин-кетин келишган. Имом Ҳусейн /а/ ўз қўзғолони билан халққа эътибор қаратдики Уммавийлар ҳақиқатга эргашмаганлар ҳақиқатга эриганмаган киши ақл камолотига етмайди.

Ёрлиқ