Қуръон бўйича инсонларнинг тенглиги
Инсон ҳаёти учну ҳидояи ва йўл кўрсатувчи китоб бўлмиш Қуръони карм шахсий ва Ижтимоий саодат йўлини ёритиб турувчи ахлоқий таълимотларга бой. Бу таълимотлар нафақат шахс камолотига хизмат қилади, балки соғлом , адолатли ва инсонпарвар жамиятга асос солади.
Ижтимоий ахлоқ соҳасидаги кўзга кўринган оятлардан бири Ҳужурот сурасининг 13-ояти бўлиб чуқур ва инсонпарвалик нуқтаи назари билан тенглик, бир-бирини тан олиш, инсоний қадриятнинг ҳақиқий ўлчови каби масалалар ёритилган.
"یَا أَیُّهَا النَّاسُ إِنَّا خَلَقْنَاکُم مِّن ذَکَرٍ وَأُنثَى وَجَعَلْنَاکُمْ شُعُوبًا وَقَبَائِلَ لِتَعَارَفُوا؛
Оят барча инсонларга мурожаат қилиш билан бошланади ва шундай дейди: Эй одамлар! Биз сизларни бир эркак ва аёлдан яратдик ва сизларни ўзаро танишишингиз учун халқлар ва қабилалар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлигингиз энг тақводорингиздир. Албатта, Аллоҳ билувчи ва хабардор Зотдир.
Сўнгра Аллоҳ таоло инсонларни "халқ ва қабила" яъни турли этник гуруҳлар ва қабилаллар қилиб, яратлатилгани таъкидлайди. Бу хилма-хиллик оятда назарда тутилган мақсад учундир. Бир-бирингизни билишингиз учун яъни бир-бирингиз билан танишишингиз ва мулоқот қилишингиздир. Можаро ва душманлик учун эмас , балки биргаликда яшаш, тушуниш ва маданий алмашинув учун.
Бу оятда этник ва тил тафовутларидан мақсад устунлик ва хурофот яратиш эмас, балки тушуниш ва ҳамкорлик қилиш имкониятини яратиш эканлигини таъкидлайди. Яъни, ижоднинг гўзаллиги ўзаро таъсир ва ўсишга олиб келадиган ана шу фарқлардадир. Бу оят барча инсонларга, зоҳирий тафовутлардан қатъий назар, ҳурмат ва биродарлик билан муносабатда бўлиш , адоват ва камситиш ўрнига тушуниш ва муҳаббатга итилиш кераклигини эслатади.