Ғазо секторининг неча фоизи сионистик режим томонидан вайрон қилинган?
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i97430
Европа-Ўрта ер денгизи инсон ҳуқуқлари ташкилоти, сионистик режим томонидан Ғазонинг вайрон қилингани кўламини батафсил баён этган баёнот берди.
(last modified 2025-08-09T05:36:23+00:00 )
август 05, 2025 09:43 Asia/Tashkent
  • Ғазо секторининг неча фоизи сионистик режим томонидан вайрон қилинган?

Европа-Ўрта ер денгизи инсон ҳуқуқлари ташкилоти, сионистик режим томонидан Ғазонинг вайрон қилингани кўламини батафсил баён этган баёнот берди.

Европа -Ўртаер денгизи инсон ҳуқуқлари ташкилоти сионистик режимнинг Ғазо бўлгасидаги фаластинликларга оммавий қамоқхонадаги маҳбус сифатида муносабатда бўлганини эълон қилди.

 Порс тудей сайтининг хабар қилишича, бу ташкилот 2,3 миллиондан ортиқ фаластинлик истиқомат қилувчи Ғазо бўлгасида  аҳоли зичлиги Ер юзидаги ҳеч бир аҳоли яшайдиган ҳудудда қайд этилмаганини маълум қилди.  Европа -Ўртаер денгизи инсон  ҳуқуқлари ташкилоти шунинггдек сионистик режим армияси мажбурий кўчириш буйруғи ёки ноқонуний ҳарбий назорат орқали Ғазо ҳудудининг 85 фоизини ёпиқ ҳудудларга айлантирди, деб қўшимча қилди.

Ташкилотга кўра, фаластинликлар қувғин қилинаётган ва сионистик режим хавфсиз деб даъво қилган ҳудудда янги ўлим тузоқларидан бошқа нарса эмас.

Европа-Ўрта ер денгизи Human Rights Watch ташкилоти шунингдек Исроил режими мажбурий кўчириш орқали демографик ўзгаришлар яратишга ва Ғазо бўлгасини тўлиқ ҳарбий назорат остидаги одамсиз ҳудудга айлантиришга интилмоқда. Ташкилот ҳисоботига асосан,  2023-йил 7-октябр ҳолатига кўра, Ғазо секторидаги уйларнинг 92 фоизидан ортиғи вайрон бўлгани ва мактабларнинг 80 фоиздан ортиғига жиддий тўлиқ ёки қисман зарар етанлигини ҳужжатлаштирилган.

Ўшандан бери сионистик режим Ғазо секторидаги барча университетларни бузиб ташлади, маҳаллалар, шаҳарлар, қишлоқларр ва лагерларни харитадан бутунлай  ўчириб ташлади. Европа -Ўрта ер денгизи  Human Rights Watch ташкилотига кўра, Исроил режими ўз жиноятларининг якуний босқичига ўтмоқда, унинг асосий мақсади фаластинликларни ўз ерларидан, хусусан Ғазо бўлгасисдан ташқарида оммавий қувиб чиқаришдир.