• Хамир портининг табиий гўзалликлари

    Хамир портининг табиий гўзалликлари

    декабр 26, 2021 13:16

    Бандар Хамир — Эрон жанубидаги Ҳормозган вилоятидаги гўзал шаҳарлардан бири. Бу шаҳар ушбу вилоятнинг пойтахти Бандар Аббосдан 95 км жануби-ғарбда жойлашган. Эрон ва Яқин Шарқдаги энг йирик денгиз лагунасига, яъни Хурхўрон халқаро сув-ботқоқли ҳудудига яқинлиги ва ушбу минтақа аҳолисининг лагунага ҳурмати билан яшаши туфайли ушбу шаҳар 2019-йилда Эрондаги биринчи миллий лагунани шаҳри мақомини қўлга киритишга муваффақ бўлди.

  • Гови сиёҳ эгизак кўли

    Гови сиёҳ эгизак кўли

    декабр 19, 2021 12:45

    Илом вилояти Эроннинг гўзал ғарбий вилоятларидан бири бўлиб, беғубор ва яшил табиат билан қопланган. Загрос тоғларининг ғарбий ён бағрида жойлашган бу вилоят иқлими хилма-хилдир. Бундай иқлим шароити бутун вилоятнинг гўзаллик ва табиий диққатга сазовор жойларга тўла бўлишига олиб келган. Бу гўзалликларнинг барчаси Илом вилоятига загрослик келин унвонининг берилишига сабаб бўлган.

  •    Бурник ғори

    Бурник ғори

    ноябр 11, 2021 09:49

    Ғорлар қадимдан одамлар учун ҳайратланарли ва сирли жойлар бўлиб келган. Эронда кўплаб ғорлар бор, уларнинг ҳар бири ўзига хос мўжизаларга эга. Ушбу ғорлардан бири Бурник ғори Теҳрон вилоятининг шарқида жойлашган Эрондаги энг узун тўртинчи ғордир. Ўзининг тарихий, археологик ва геологик аҳамиятлари туфайли у Эрон миллий ёдгорликлари рўйхатига киритилган.

  • Варвор шаршараси

    Варвор шаршараси

    ноябр 04, 2021 15:31

    Эрон жануби-шарқидаги Кирмон вилояти Эрон ҳудудининг 11% дан ортиғи ва тахминан 183 193 квадрат километр майдонга эга бўлган Эрондаги энг йирик вилоятдир. Бу вилоят Эроннинг тарихий вилоятларидан бири бўлиб, 660 дан ортиқ миллий обидалар рўйхатга олинган. Улардан 7 та обида ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган.

  • Қинарже Мешгиншаҳр иссиқ булоғи

    Қинарже Мешгиншаҳр иссиқ булоғи

    октябр 31, 2021 20:04

    Эрон шимоли-ғарбидаги Ардабил вилояти кўплаб иссиқ булоқлари билан машҳур ва ҳар куни кўплаб маҳаллий ва хорижий саёҳатчилар ва сайёҳлар ушбу булоқларнинг шифобахш хусусиятларидан ва унинг атрофидаги табиий манзаралардан баҳраманд бўлиш учун ушбу вилоятга саёҳат қилишади.

  • Дангазлу ғори

    Дангазлу ғори

    октябр 27, 2021 17:04

    Дунё бўйлаб энг муҳим табиий ва сайёҳлик жойларидан бири кўплаб сайёҳларни жалб қилиши мумкин бўлган ғорлардир. Эронда ажойиб ғорлар бор. Кўплаб ғор ва табиатни севувчилар уларнинг яширин гўзаллигидан ҳайратда қолишади ва бу ноёб табиий диққатга сазовор жойларга ошиқ бўлишади.

  • Саҳанд тоғи

    Саҳанд тоғи

    октябр 25, 2021 17:32

    Эрон шимоли-ғарбий қисмида жойлашган Шарқий Озарбайжон вилоятининг географик ва топографик хусусиятлари туфайли кўплаб табиий ажойиботларга эга. Унинг ўзига хос хусусиятлари - ноёб тоғлар, жўшқин дарёлар, минерал булоқлар ва ям-яшил ва тетиклантирувчи водийларнинг мавжудлиги. Айни пайтда, Саҳанд тоғи - Озарбайжоннинг энг катта ва муҳим тизмаларидан бири ва Эроннинг энг машҳур вулқон тоғларидан бири, бу минтақанинг рамзи ҳисобланади.