тиббўр Ризо
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i11359-тиббўр_Ризо
Емоқ ва ичмоқда меъёрни сақлаш
(last modified 2018-08-22T13:18:56+00:00 )
декабр 22, 2016 10:06 Asia/Tashkent
  • тиббўр Ризо
    тиббўр Ризо

Емоқ ва ичмоқда меъёрни сақлаш

Туз

"Уюну Ахбори Арризо" унвонли китобда Сафвоний номи

билан машҳур Абдуллоҳ бин Абдурраҳмон ҳақида ривоят келтирилган: Хуросондан Кирмон томон карвон йўл олаган эди. Қароқчилар мусофирларнинг йўлига тусиқ бўлиб, бир кишини бой ва сарватли деб қўлга олдилар. Бу шахс бир неча муддат қароқчилар асоратида бўлди ва бир миқдор пул бермагунча уни азоб бердилар ва пулни олгандан сўнг уни озод этдилар. Уғрилар бу шахсни қор ўртасида қўйиб юбориб, оғзини қор билан тўлдирдилар. Қароқчилардан бирининг хотини бу кишини аҳволига раҳми келиб, уни қочишига ёрдам берди. Аммо бу киши гапира олмайдиган даражада оғзи ва тилизарарланди. Кейин у Хуросонга қайтиб келди ва Имом Ризо(а) Нишопурда эканликларидан хабардор бўлди. Кечаси бу шахс туш кўрдиким, бир киши унга айтармиш: Худо пайғамбарининг фарзанди Хуросонга келган, сен ўз беморлигингҳақида ул Ҳазратдан сўрагин. Мумкинким у киши сени касаллигингни даволаш учун бирон дори берсалар ва сен шифо топсанг.

Бу киши айтди: Уйқумда Ҳазрат ҳузурларига борганимни ҳис этдим ва нимага гирифтор бўлганим ҳақида у кишига ҳикоялаб бердим.

Ҳазрат менга буюрдилар: Оғзинг тузалиши учун озгина зира, кокутий (жамбул) ва туз олиб уларни майдалаб, аралаштирда ҳар куни икки ё уч марта оғзинга қўй.

Мусофир, уйқусидан турди ва бу кўрган тушига эътибор бермасданНишопур дарвозасига етиб келди. Унга Али бин Мусо (а) шаҳардан четига чиққанлар ва Работи Саъддалар,- деб жавоб беришди. Бу шахс Ҳазрат томон йўл олди ва касаллиги ҳақида ул Ҳазратга нақл қилишни мақсад қилди. Работи Саъдга борди ва карвонсарой ичига кириб, Ҳазратга айти: Эй, пайғамбари Худонинг уғли! Менинг можаром мана шу муаммодан иборат ва тилу оғзим зарар кўрган, мен зўрға гапираман ва мен учун бирон бир дору-дармон берсангиз.

Имом Ризо (а) буюрдилар: Мен сенга ўргатмадимми? Борда мен тушингда буюрган ишларни бажар!

Мусофир айти: Эй, Пайғамбари Худонинг уғли, агар иложи бўлса уша маслиҳатларингизни такрорласангиз.

Имом Ризо (а) бу шахсга буюрдилар: Зира, кокутий(жамбул) ва камгина туз олиб, уларни аралаштириб ҳар куни икки ё уч марта оғзинга қўйсанг тузалиб кетасан.

Мусофир айтди: Бу буюрган ишларни бажардим ва тез орада тузалдим.

Сабзи

Сабзини истеъмол қилиш томир тортиш ва меъда гирифторлигига ва ҳамда жимоъ учун ёрдам беради.

 

Касалликларни олдини олиш ва уларни даволаш

Кўз оғриқи.

Алий бин Исбот Халаф ҳақида ривоят қилади: Имом Абулҳасан Арризо (а) кўзларим оғриган пайтда, мени Хуросонда кўрдилар ва буюрдилар: Сенга бир ишни ўргатишимни хоҳлайсанми, агар уни бажарсанг, кўзларинг оғримайди.

Айтдим: Ҳа, хоҳлайман.

Ҳазрат(а) буюрдилар: Тирноқларингни ҳар пайшанба куни ол.

Халаф айтади: Буюрган ишларини бажардим ва ҳозиргача кўзларим оғримайди ва бу касалликдан шикоятим йўқ.

Қулоқ оғриқи.

Ҳар кимки қулоғи оғришини хоҳламаса, ётиш пайтида қулоқларига пахта тиқиб қўйиши керак.

Зарданинг камайиши.

Ҳар ким зарданинг камайишини хоҳласа, юмшоқ ва совуқ нарсаларни истеъмол этиши керак, баданига дам ва истироҳат бериши ва кўп туришдан парҳез қилиши ва севган кишининг расмига кўпроқ қараши зарур.

Зарданинг олдини олиш йўллари

Ҳар ким зардага гирифтор бўлишни хоҳламаса, ёзда хонасининг эшигини очишдан сўнг зудлик билан ўйга кирмасин ва қишда ҳам эрталаб, ўй эишигини очиб тез ташқарига чиқмасин.

Қовуқдаги тош

Ҳар ким қовуқ тошига ва сийдик йўлларидаги касалликлардан омон истаган киши жимоъ пайти манини тўхтатиб турушга ҳаракат қилмасин ва жимоъ лаҳзаларини узоққа чузмасин.

Ҳар ким қовуқ тоши касаллигидан шикоят қилмасликни хоҳласа, ҳатто отга минган пайтида ҳам сийдикини ушлаб туриши мумкин эмас.

Томир тортиши

Қорни тўқ ҳаммомга кириш томир тортишига олиб келади.

Шамоллаш

Қиш вақтида ҳар ким шамолашдан эмин қолишни истаса, ҳар уч кун ичида камгина асал ва унинг мумини истеъмол этсин ва наргис гулини чайнасин, чунки булар шамоллашдан эмин сақлайди. Седана ҳам ёрдам беради. Аммо ёзда шамолаш юзага келса, ҳар куни бир бодиринг истеъмол этиб ва қуёшда ўтиришдан ўзини сақлаши зарур.

Махов касаллиги

Ҳар ким ғусл этилган сув билан ғусл қилса ва бу касалликка чалинса, бошқа кишини бунга гунаҳкор деб айблаши мумкин эмас.

Ҳар ким ҳаммомдан бир бўлак сафол олиб, ўз баданига суркаб махов касаллигига мубтало бўлса, фақат ўзининг қилмишидан хафа бўлиши мумкин.

Сурма

Сенга маълум бўлсинким, кўзга сурма қуйиш кўзни нурига қувват бағишлайди ва киприкларни устиради. Оғизга яхши ҳид беради ва жинсий қувватни кучайтиради.

Акса ўриш

Парвардигори таборак ва таоло ҳар вақт бандасига бирон бир неъмат ато этса ва бандаси ундан миннатдорчилик изҳор этишни эсидан чиқарса, парвардигор уни баданига бод киритати ва бод унинг баданида чарх уриб, охири унинг бурниларини тешикларидан ташқарига чиқади ва банда шу акса туфайли ўз парвардигоридан миннатдор бўлади. Ҳар кимни еган авқоти ҳазм бўлмаса, у киши акса урмайди.