тиббўр Ризо
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i11362-тиббўр_Ризо
Мева ва егуликларнинг фойдалари
(last modified 2018-08-22T13:18:56+00:00 )
декабр 22, 2016 10:10 Asia/Tashkent
  • тиббўр Ризо
    тиббўр Ризо

Мева ва егуликларнинг фойдалари

СУВ

Ичимлик  сувларнинг  энг  яхшиси   шарқ  тарафда  жойлашган булоқдан  қайнаб чиқадиган, тупроқ тепа ва

тоғлардан   оқиб тушадиган енгил ва  тиниғидир.

Шўр ва  оғир сувлар    ични қотиради,  қор ва  музнинг   суви эса   аксари мизожлар  учун  зарарлидир.

Ошқозоним азият бермасин  деган киши  овқат еб  бўлгунича сув ичмаслиги керак. Овқат   орасида  сув  ичган   кишининг  баданида   намлиги ошиб, ошқозони  заифлашади,  томирлар  овқатнинг  қувватини   шимиб  ололмайди. Сувни кўп  ичиш   сабабли  ошқозон  катталашади.

Илгари ғусл қилинган   сувга  ғусл қилган   киши  мохов   касалига  мубтало  бўлса,  ўзидан кўрсин.

Иссиқ   овқат  ва  ширинликлардан   сўнг  совуқ   сув ичиш  тишларни  барбод айлайди.

Тишлари   соғлом   қолишини   истаган  киши   ширинлик истеъмол  қилгач,  албатта  бир  бурда  нон  есин.

Етти марта   қайнатилиб, идишдан   бошқа    идишга  олинган  сув  иситмани   туширувчи,  оёқ   бўғимларига  қувват   бағишловчи   хусусиятга  эга  бўлади.

Совуқ сув  иситмани  туширади, йўтални  тўхтатади,   овқатнинг  ҳазм  бўлишини    осонлаштиради, ошқозондаги  қотишмаларни   эритиб,  енгиллик  бахш этади.

ОЛУ

Янги пишган олу   ҳароратни  пасайтириб, сафрога    таскин бахш этади.

Қуритилган  олу   қоннинг   ҳароратини   пасайтириб,  оғриқларни   кетказади.

Олу  Аллоҳнинг   инояти ила  дардларга шифо бағишлайди.

 

Тоғ ялпизи

Бу  гиёҳни   ислом  пешволари    жуда  фойдали   деб аташган.  Имом  Ризо алайҳиссалом  буюрадилар:

" Тоғ ялпизи  Амиралмуъминин  фойдаланган  ягона   доривордир.

Тоғ ялпизи ошқозонни   бақувват қилади,   балғамни кеткизади.

Бир киши саккизинчи имом ҳазратларига мизожидаги рутубатнинг кўплигидан шикоят қилиб, маслаҳат сўради.

Ҳазрат буюрдилар: тоғ ялпизини майин туйиб, оч қоринга истеъмол қил.

 

АНОР

 

Амру бин  Иброҳим     Имом Ризо (а)дан ривоят қилади: "Ширин  анор эркакларда  манийни  зиёда  айлайди. Агар   ҳомиладор  аёл  ширин  анор еса, туғилажак  фарзанди  чиройли  бўлади. Нордон анорнинг суви кишига қувват бағишлаб, қонни янгилайди.

 

АНЖИР

 

Имом Ризо (а) буюрадилар: "Анжир  жаннат меваларига жуда ўхшаш мевадир".

Муҳаммад бин Урфаҳ ривоят қилади: "Хуросонда  Маъмун  ва   Имом Ризо(а)  ҳузурларида эдим. Ҳазрат Имом Ризодан  сўрадим: "Эй, Аллоҳнинг  суюкли бандаси,  анжир  ҳақида  фикрингиз қандай?"

Ҳазрат  буюрдилар: " Анжир енглар, у қулинж  (колит) касалига  шифодир. Шунингдек у   бадбўйликни бартараф  этади,  суякларни  мустаҳкамлайди, сочни ўстиради,  оғриқни кеткизади.  Уни  еган  киши  бирор-бир  давога муҳтож бўлмайди.

Чириган ва қорайган анжирни ейиш баданда бит ҳосил қилади.

 

БОДОМ

 

Бодом  хотирани   мустаҳкамлайди, кўкрак қафаси ва   қорин  оғриқларига   даводир. У қуруқ йўтални бартараф  этади.

 

БАҚЛАЖОН.

Хурмо дарахти мева туккан пайти бақлажон ейиш зарарли эмас.

Имом Ризо (а) ҳазратлари буюрадилар:

" Хурмо  пишиқчилигида   бақлажон  ейиш бирор-бир касалликни келтириб чиқармайди. Унинг мизожи қишда  иссиқ, ёз фаслида  эса совуқ, бошқа пайтларда эса  муътадилдир".

 

БОҚИЛО

 

Боқило   оёқларга қувват  бахш  этади,   янги қон  ҳосил қилади. Уни   пўсти  билан  истеъмол қилиш  керак, зеро   меъдани  ортиқча  нарсалардан   пок айлайди.

Цитрон

 

Цитронни   кечаси еманг, зеро у кўзга  зиён  қилади. Қорачиқни касаллантирди..

ГУРУЧ

Имом  Ризо (а) ҳазратлари  оталаридан ривоят қиладилар:  гуруч ҳақида  Расулуллоҳ (с) буюрганлар : "Бу  дунё ва  охират  таомларининг сарвари   гуруч ва  гўштдир".

 

БЕҲИ

 

Имом Ризо (а)  буюрадилар: "Аллоҳ таъоло  юборган   барча   пайғамбарларнинг   вужудидан  беҳининг   ҳиди  келиб турар  эди".

Ул ҳазрат буюрмишлар: "Расулуллоҳ (с)га   бир дона   беҳи  тақдим қилишди.  Расули Акрам уни  бир  неча  бўлакка  бўлдилар.  Беҳини   яхши  кўрар эдилар.   Ундан бир  қисмини  еб,  қолганини  ёронларига  бўлиб бердилар, сўнгра  буюрдилар: " Беҳи енг,  қалбингизни    жилолантиради, кўкрак   қафасингизнинг оғирлигини   кеткизади".

Имом Ризо (а) ҳазратлари   буюрадилар: "Беҳи  енг, зеро у ақлингизни  зиёда   қилади".

 

ПИЁЗ

 

Кўп пиёз ейишдан  сақланинг,  зеро кўп  пиёз ейиш юзни тундлаштириб,   ғамли тус  бағишлайди .