тиббўр Ризо
-
тиббўр Ризо
Емоқ ва ичмоқда меъёрни сақлаш
Коҳу (латук)
Имом Ризо (а) ўз шиаларига буюрдилар: иложи борича коҳу истемол қилинг, зеро коҳу бошқа сабзилардан кўра яхшироқ қонни тозалайди ва суюқлаштиради. Коҳу ухлатувчи ва тинчлантирувчи хусусиятга эга, бинобарин асабий ва уйқусизликка дучор бўлган кишилар учун фойдалидир.
Карафс (сельдерей)
Имом Ризо (а)нинг ходими Нодир деди: Ул ҳазрат буюрдилар: Уни ёқтиринг (кўп истемол қилинг) ва уни ёқтирмайдиган ҳайвон ёқ, яъни ҳатто ҳайвонлар уни ёқтирадилар. Ба гиёҳ тўйимли ва иштиҳа очувчи гиёҳдир ва таркибида оҳак борлиги жиҳатидан баданда йиғилиб қолган қаптлпмлпрни ҳал қилишда катта таъсирга эга. Ревматизмни муолажа қилишда фойдалидир.
Каду
Имом Ризо (а) Расулуллоҳ (с)дан нақл қиладилар ки, ул зот буюрдир: Кадуни пиширгандан сўнг ундан кўпроқ истемол қилинг ки, у қайғули қалбни шод айлайди.
Кундур (ладан)
Ҳомиладор аёлларингизга кундур едиринг, агар аёлнинг қорнида ўғил бўлса, у ақли, сергак ва шижоатли бўлади ва агар қиз бўлса, хушчеҳра ва хушахлоқ бўлади ва унинг эри ҳам саодатманд ва хушбахт бўлади.
Кундурни фаровон истемол қилинг ва уни оғзингизда тутиб туринг ва сўринг, у ош-қозон балғамини кеткизади, ақлни зиёд ва овқатни тез ҳал бўладиган қилади.
Янғоқ
Муҳаммад ибн Иброҳим Жаафий деди: бир киши Имом Ризо (а) га юраги қисишидан ва бу касаллик уни ўлдиришига яқин қолаганидан шикоят қилди ва ул ҳазратдан у учун дуо қилишларини сўради, зеро кўплаб дуоларни ўқигани ва бу дуолар фойда қилмаганлиги балки дардини оғиррорқ қилганлигини айтди.
Имом (а) табассум қилдилар ва дедилар: вой сенинг ҳолингга! Агар ман Худодан бу дарднинг даволанишини сўрасам, ҳозирнинг ўзида Худо ўзининг қудратидан бу дардинга даво беришини сўрайман. Бундан сўнг юракқисманг шиддатлашган вақтда бир янғоқни аловга сол ва ҳарорат уиинг ичига етсин ва пўстини ўзгартирсин, сўнг уни истемол қилгин в ўш соатда юракқисманг таскин топади.
У кимса бу ишни бажарди ва деди:Худо номи билан қасам буни бир марта бажардим ва Аззаважал изи билан юқкисмам кетди.
Гул хатми (штокроза)
Имом Ризо (а) буюрдилар: Жума куни бошни гулхатми билан ювиш Расулуллоҳ (с) дастурларининг бир бўлимидир. Бундан ташқари бу гиёҳ соч ва бетни чиройли қилади ва бош оғриқнинг олдини олади.
Қизил гўшт
Ҳусайн ибн Холид деди: Имом Ризо (а)га арз қилдим: Халоиқ ионадики, ҳар ким 3 кун гўшт еса, бадахлоқ бўлади.
Имом Ризо (а) буюрди: ёлғон айтадилар, аммо ҳар ким 40 кун гўшт емаса, унинг ахлоқи ва бадани ўзгаради, чунки нутфа 40 кун ичида ўз шаклини ўзгартиради.
Саҳл ибн Зиёд ёронлардан биридан, менимча Муҳаммад ибн Исмоилдан айтади: Бизлардан биримиз Имом Ризо ҳузурида гўшт ҳақида гапириб, деди: ҳеч гўшт эчки гўштидан кўра тез ҳал бўлмайди.
Имом Ризо унга қарадилар ва дедилар: Агар Худо қўй гўштидан кўра тезроқ ҳал бўладиган гўшт яратганда эти, Исмоилни ўрнига қурбон қилиш учун ўша гўштни юборган бўларди.
Хом гўштни истемол қилиш қоринда қурт пайдо бўлишига сабаб бўлади.
Имом Ризо (а) хизматкорига буюрди: биз учун калла ва тўш гўштидан сотиб олгин ва орқа қисмлар гўштидан олмагин, чунки калла ва тўш яйловга яқинроқ ва офатдан узоқдир.
Ёвои ҳайвонлар ва мол гўштини ҳаддан зиёд истемол қилиш ақлни қуритади, фаҳму фаросатни саргардон этади ва зеҳнни ўтмас қилиб, эснинг камайишига саба бўлади.
Мош
Имом Ризо (а) ёронларидан бирининг баҳақ (лишай) хусусидаги саволига жавоб бериб шундай буюрдилар: янги етишган мошни барглари билан бирга ўғирчада янчиб, сувини оч қоринга ичгин ва баҳақнинг юзига сургин.
Балиқ
Ким кўнгил айниши ва қорин оғриғидан қўрқса, ёз ва қишда балиқ истемол қилагандан сўнг бирдан ухламаслиги керак. Ким кўнгил айниши ҳамда қорин, кўкраг ва биқин оғриғидан қўрқса, ҳам ёз ва ҳам қиш фаслида балиқ истемол қилагандан сўнг бирдан уйқуга кетишдан ўини тийсин.
Балиқ истемол қилагандан сўнг совуқ сув билан ғусл қилиш фалажга сабаб бўлади.
Бош оғриғи ва қорин шишишидан амон қолишни истаган кишилар тоза балиқ истемол қилсинлар. Бу амални ҳам ёзда ва ҳам қишда бажарсиинлар, чунки балиқ бундай дардларнинг олдини олиш учун фойдалидир.
Маиз
Хотираси кучли бўлишини истаган кишилар ҳар тонг оч қоринга 7 мисқол маиз истемол қилсин.
Биринж нони
Силга чалинган кишилар учун биринж нони катта фойдага эга.
Нўхат
Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Наср Имом Ризо (а)дан ривоят қиладики, Имом (а) буюрдилар: нўхат бел оғриғи учун фойдалидир. Ва ҳазрат Имом Ризо (а) ҳар таомдан олдин ва кейин нўхат танаввул қилардилар.
“Уюн ул-ахбор ур-Ризо” киттобида Имом Ризо (а) отларидан ривоят қилганлари келтирилганки, Расулуллоҳ (с) буюрдилар: нўхат ва адас ейиш сизларга бўлсин, зеро юракнинг кучайиши ва кўз ёшининг кўпаймшига боис бўлади.