тиббўр Ризо
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i11374-тиббўр_Ризо
Шахсий ва ижтимоий гигиена
(last modified 2018-08-22T13:18:56+00:00 )
декабр 22, 2016 10:13 Asia/Tashkent
  • тиббўр Ризо
    тиббўр Ризо

Шахсий ва ижтимоий гигиена

Мисвок

 

Мисвок қилиш кўз нурини кўпайтиради, сочни ўстиради ва кўз ёши оқишини тўхтатади.

Мисвок қилиш учун энг яхши нарса арок буттасидир. У тишларни тоза, оғизни хушҳид, тиш милкларини мустаҳкамлайди ва тишларнинг чиришини тўхтатади. Уни меъёр билан фойдаланиш керак. Агар меъёр риоя қилинмаса, тишларни нозик ва томирларини бежо қилади.

Ҳар ким солим тишларини эҳтиёт қилиш ниятида бўлса, тоғли эчкисининг шохи кули, газ дарахтининг меваси, румий сунбул ва унинга андаруний туз қўшилиб, барчасини майдалаб ва ушбу аралаштирма билан тишларни мисвок қилса, тишларни мустаҳкам қилади ва томирларнинг ҳар қандай офатлардан муҳофаза қилади.

Бир миқдор булўр тўз ва унга тенг дарё кўпикини солиб, яхши аралаштириб у билан тишларини мисвок қилса, тишларни оқлантиради.

 

Ҳаммом қилишнинг одоби

 

Ҳаммомга киришдан олдин беш қултум илиқ сув ичсангиз, Аллоҳ таоло  мадади билан безовта бўлишдан, бош оғриқдан ва шақиқа (мигрен касаллиги) дардидан холос бўласан.

Айтишларича, ҳаммомга кириш пайтида юзга беш ҳовуч илиқ сув сепиш лозим. Билгилки, ҳаммом ҳам танага ўхшайди. Яъни агар тана тўрт мижозга эга бўлса, ҳаммом ҳам тўрт уйдан иборат:

Биринчи уй: совуқ ва қуруқдир. Иккинчи уй: совуқ ва рутубатлидир. Учунчи уй: иссиқ ва рутубатлидир. Тўртинчи уй: Иссиқ ва қуруқдир.

Танангни куймаслиги ва тошма чиқармаслигини истасанг, ҳаммомга киришдан олдин танангга бинафша ёғини сурт. Агар танангни ёрилмаслигини, тошма чиқармаслигини ва қора доғ бўлмаслигини истасанг, уни совуқ сув билан юв.

Ҳаммом танани мезонга келтиради, кирдан тозалайди. Томирларни юмшоқ қилиб, танани силлиқ ҳолатига келтиради.

Сулаймон Жаъфарий айтди: Танамнинг гўшти ёрилиб кетди. Имом Ризо (а)нинг олдига бордим. Деди: этингни аввалги ҳолатига  қайтишини хохлайсанми? Дедим: Ҳа!

Ҳазрат буюрдилар: Гўштнинг олдинги ҳолатига  қайтгунга қадар кун ора ҳаммомга бор. Ҳар кун ҳаммомга боршидан парҳез қил. Агар унга одат қилиб қолсанг, сил касаллигини келтиради.

 

Қон олдириш

 

Қон олдирмоқчи бўлсанг, бу ишни ойнинг фақат 12 дан 14 гача амалга оширсанг бўлади. Зеро ойнинг тўлаши билан қон танада оддий холатда бўлади. Ушбу ҳолда қон бериш афзаллироқдир. Аммо ой охирига яқин келган бўлса, қон олдирма, зеро қон ҳаракати кучаяди ва жуда зарур бўлмаса, қон олдириш шарт эмас.

Қон берадиган кишининг ёши ҳам эътиборга олинади. Йигирма ёшда бўлганлардан ҳар бир йигирма кунда бир марта, ўттиз ёшга кирганлардан ўттиз кунда бир марта, қирққа кирганлардан ҳам қирқ кунда бир марта қон олиш мақсадга мувофиқдир. Яъни, ёшга қараб қон олишнинг муддати кўпаяверади.

Бўйинни орқасидаги умуртқанинг охирги қисмидан қон олдириш бош айланишини бартараф этади.  Бўйинни орқасидаги икки томирдан қон олдириш бош оғриғи, юз ва кўз дардларига даводир.

Оғизнинг атрофи ва тилнинг пишганини даволаш учун энгакдан қон олинади. Елкаларнинг ўртасидан қон олдириш одамни хафақон касаллиги, ошқозон оғриғи, тан исситмасини бартараф этади.

Оёқлардан қон олиш хафақон (астма) касаллиги ва эски оғриқлар, сийдик йўллари оғриқи, ҳайз қони тўкиши олдини олади. Бундан ташқари оёқлар соқидан қон олдириш танни заиф қилади.

Инсон унинг натижасида қаттиқ оғриқларга дучор бўлади, аммо қайнашларни даво топишига фойдалидир.

Қон олдириш оғриқини озаиш учун қон оладиган жойнинг тагида ёстиқча қўйиш керак. Аввал алмос жойини аста секин тоза қилиш керак.

Алмосни ишқалаш ё ёғ суртиш билан юмшоқ қилиш зарур. Оғриқ кам бўлиш учун олмосни танани юмшоқ жойига уриш зарур. Ишни биткандан кейин қайтадан ишқалаш ва ёғ суртишни такрор қилиб, олмос урган жойга бир-икки томчи ёғ суртиш шарт. Зеро ички томирдан қон олгандан кейин тешик юмшоқ бўлиб ундан қон чиқмайди. Таннинг ариқ жойидан қон олинса, яхшидир.

Қоннинг жараёни кўпрок бўлиш учун қон олишдан олдин у жойни иссиқ сув билан ювиш керак. Хусусан қишда қон оладиган жойни юмшоқ қилиш оғриқни оз ва қон олишни енгиллашади.

Қон бергандан кейин қон кетишни олдини олиш керак. Зудлик билан ҳаммом бориш касалликларга сабаб бўлди. Қон бергандан кейин бошни фақат иссиқ сув билан ювиш мақсадга мувофиқдир.

 

Уйқу

 

Уйқу димоғга вобаста бўлиб, танга куч-қувват бағишлайди. Уйқу кеган пайтда аввал ўнг биқин билан ёнбошлаб кейин чап томонга қайтса яхши бўлади. Турган пайтда ҳам ўнг томондан турса фойдан узоқ эмас.

 

Жинсий алоқалар ва ётиш одоблари

 

Атр сепиш, сочни калта қилиш, умр юлдош билан куп ётиш пайғамбарнинг уч суннатларидан эди.

Ҳайз кўрган хотун билан ётишдан парҳез қил, зеро ундан махов чақалоқ дунёга келади.

Ғусл қилмасдан кетмакет ётишдан девона кўдак туғади.

Қиш ва ёз фаслларда тун бошида умр йўлдошинг билан яқинлик қилма. Зеро ушбу яқинлик ошқозон ва томирлар тўла бўлганлигида зарар келтиради ва еркак киши қуланж, шаллик, нуқрис, буйрак тоши, кўричак, кўзнинг заифлиги ва бошқа касалликларга дучор бўлади.

 

Имом Ризо (а) жимоъ қилиш ва унинг одоблари тўғрисида буюрди: Алоқа қилиш хоҳиши пайдо бўлса, тик турма, ўтириб ҳам турма, озгина ўнг биқинга ёнбошлаб, ундан кейин алоқа қилсанг бўлади.

Аллоҳнинг хоҳиши билан буйрак тошидан омон қоласан.

Ишларнинг бажаргандан кейин зудлик билан ғусл қил ва озгина мўмияни сув ёки асал билан аралаштириб ич. Бу иш билан сендан кетган моеъ ўз жойига қайтади.