тиббўр Ризо
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i11377-тиббўр_Ризо
Емоқ ва ичмоқда меъёрни сақлаш
(last modified 2018-08-22T13:18:56+00:00 )
декабр 22, 2016 10:14 Asia/Tashkent
  • тиббўр Ризо
    тиббўр Ризо

Емоқ ва ичмоқда меъёрни сақлаш

ТУХУМ

 

Али  бин  Муҳаммад   Ошим  деди: "Имом Ризо (а)  ҳузурларига  бордим.  Еган  овқатимнинг   ҳазм  бўлмаслигидан   шикоят қилдим. Ҳазрат буюрдилар:  "Тухумнинг  сариғини   енг". Айтганларини  бажариб, шифо топдим".

Тухум  билан   балиқни бир  пайтда  ейишдан  парҳез қилинг. Бу  иккиси  биргаликда   ейилган  чоғи,  қулинч,  бавосир ва   тиш оғриғини келтириб чиқаради.

Сувда қайнатилган   тухумни   кўп еган киши   нафас қисилиши  дардига   йўлиқиши мумкин.

Кўп  тухум  ейиш  ўт пуфагига  зиён    етказиб,  ошқозоннинг  юқори   қисмида  бод пайдо қилади.

Кўп  тухум   ейиш кишининг   юзида   турли тошмалар вужудга келтиради.

 

Бергамот(Турунж)

Имом Ризо (а) ҳазратлари буюрадилар: "Аллоҳнинг

Расули (с)  яшил бергамот   ва қизил олмага қараб   тикилиб туришни  яхши кўрардилар".

Кечаси турунж еган кишининг   кўзи  жароҳатланиб,  ғилайлик касалига  гирифтор   бўлиши мумкин.

 

 

ТАРА (сабзавот тури)

Яҳё  бин   Сулаймон  деди:  "Хуросондаги   боғларнинг   бирида  Имом   Ризо (а)ни  тара еб   турган  ҳолатда   учратдим. Ҳазратдан  сўрадим: "Жоним сизга  фидо бўлсин, одамлар   ҳар куни   коснийга    жаннатдан   бир  томчи   сув томади деган  ишончдалар".

Ҳазрат буюрдилар: " Ҳар куни    жаннатдан   коснийга

бир томчи      сув   томадиган  бўлса,  тара  жаннатнинг  сувига   лимолимдир".

Дедим: " Тарага  ўғит солишади-ку?".

Дедилар: "Ўғит   бунга ёпишмайди".

Довуд бин   Аби Довуд бир кишининг   Имом Ризо(а)ни   боғда   тара   еб турган  ҳолатда  учратганини ҳикоят  қилади:

Ул киши   ҳазратга  деди: " Тара  тоза  эмасдир".

Имом Ризо (а)  буюрдилар: "Ҳеч нарса   тарани   ифлослантирмайди, бу   сабзавот   бавосирни кеткизади".

Таранинг турлари    қон  босимини   кўтариш ва   тушириш  хусусиятига   эга, шунингдек бу ўсимлик   барча  йирингли   жароҳатларни   кеткизади.

 

АРПА

 

Арпа нонининг    буғдой  нонидан  афзаллиги   бизнинг  бошқа   халқдан  афзаллигимиз кабидир. Барча пайғамбарлар   арпа  нони  еган   кишилар ҳаққига  дуо қилиб,  уларга   баракот  талаб  қилишган.

Арпа  кирган   ошқозон   барча   иллатлардан   фориғ  бўлади.  У пайғамбарлар   ва солиҳларнинг  ҳар кунлик   таомидир.

Аллоҳ таъоло  ўз  пайғамбарларининг   кундалик  таоми   қилиб арпа   нонини  белгилаган.

 

ХУРМО

 

Маъқаддаги  бавосир   иллатидан  қутулмоқчи  бўлган   киши етти   кеча   сариғ ёғ билан  хурмо  есин ва моякларига   холис  занбақ  ёғи сурсин.

Сут ва   хурмо шарбатини   биргаликда   ичган  киши  ниқрис ва пес  касалига  учраши мумкин.

 

ҚОВУН

 

Имом  Ризо (а) ҳазратлари   буюрмишлар: " Ҳаёт бизга   замин  бойликлари ва саломатлик қасридан   қовунни   тақдим  қилди.  Қовун  ширин, лаззатли  ва  ёқимлидир. У турли навлардан  иборат. Қовуннинг  энг   яхши тури   Хуросон  қовунидир.

Оч қоринга қовун  ейиш фалаж  касалини келтириб  чиқаради.

 

БОДРИНГ

 

Ҳаммод бин   Меҳрон Балхий ривоят қилади: "Хуросонлик   шиалардан бири   бир куни   Имом Ризо (а)га  сариқ касалидан   шикоят қилади.

Ҳазрат  буюрадилар: "Бодрингнинг  пўстини   сувда  қайнатиб, уч кун  давомида   оч қоринга   ичгин. Бу  сариқ  касалининг   энг  осон   давосидир".

Бодрингнинг  суви  ва уруғи   сафроли иситмаларни   туширади,   буйракнинг   ишини  яхшилаб,  сийдикни  ҳайдайади.

 

ЛАВЛАГИ

 

Имом Ризо (а)   лавлагининг   фойдалари   ҳақида   буюрадилар: " Лавлаги   ақлни   зиёда қилиб,  қонни тозалайди.  Беморларингизга  лавлагининг баргини едиринг, чунки у  шифодир, бемор кишини   ухлатади, аммо  лавлагининг   ўзини   ейишдан  парҳез қилинг, савдони   қўзғатади".

Аҳмад  бин Муҳаммад  бин  Абунаср   деди:" Имом Ризо (а)  ҳазратлари   менга  буюрдилар: "Эй  Аҳмад,  сабзавотларни хуш кўрасанми?"

Дедим: "Сабзавотнинг   барча   турини  яхши кўраман"

Имом  ҳазратлари   буюрдилар: "Яхши,  ундай  бўлса, лавлаги  егин. Лавлаги  жаннат қирғоғида  ўсиб,  унда  барча  дардлар  учун  шифо  бор. У суякни   ўстириб, баданни  семиртиради".

Дедим: "Барча сабзавотдан кўра   лавлагини  яхши кўраман". Буюрдилар: "Лавлагининг    хосиятларини   англатгани учун   Аллоҳга  шукроналар   айт".

 

БИНАФША  ЁҒИ

 

Баданингга  ҳар  хил тошмалар , яра-чақа  чиқмасин  десанг,  ҳаммомга киришдан  олдин   бинафша  ёғи сурт.

 

ЗАнБАҚ  ЁҒИ

 

Али  бин   Яқтин  деди: "Имом Абу Ҳасан   ар  Ризо (а)га  мактуб ёзиб, дедим: "Бошим жуда  қаттиқ  шамоллаган. Шамол эсган   чоғи   ҳушдан   кетар   ҳолатга  келаман".

Имом  Ризо (а)  ҳазратлари  жавоб ёздилар: "Овқатдан сўнг   анбар  ва   занбақ  истеъмол  қил. Аллоҳ таъоло  изни билан   тузаласан".

 

ЗАЙТУН  ЁҒИ

 

Зайтун  ёғи  оғизни хушбўйлантириб, балғамни  кетказади. Юзнинг   рангига тароват  бағишлайди,  асабларни  мустаҳкамлаб,  беморликларни кетказади ҳамда,   ғазаб оловини  пасайтиради.

Имом Ризо (а) буюрдилар: "Лаблари ёрилиб,  жароҳатланмаслигини   истаган  киши  қошларига  зайтун  ёғи  суртсин".