тиббўр Ризо
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i11383-тиббўр_Ризо
Емоқ ва ичмоқда меъёрни сақлаш
(last modified 2018-08-22T13:18:56+00:00 )
декабр 22, 2016 10:15 Asia/Tashkent
  • тиббўр Ризо
    тиббўр Ризо

Емоқ ва ичмоқда меъёрни сақлаш

Олма

 

Имом Ризо(а) буюрганлар: Олма заҳарланиш ва ақлдан озиш касалликларини оддини олиш учун муҳим восита ҳисобланади. У инсонларда балғамни ҳам камайтиради.Ул ҳазрат ҳадис охирида айтганлар: Олмадан фойдалироқ ва шифобахш мевани кўрмадим.

 

Сирко

 

Муҳаммад бин Алии Ҳамадоний деди:Хуросонда бир киши Имом Ризо(а) олдиларида эди. Тўшалган дастурхонда  сирко ва туз ҳам бор эди.Имом сиркодан бошлашни буюрадилар.У киши эса дейди: Фидойинг бўлай! Бизга туздан бошлашни буюришган.

Ул ҳазрат буюрдилар: Сирко ҳам тузга ўхшайди.Қулоғи кар ва тиллари лол бўлишни хоҳламайдиган  киши ширинлик еганидан кейин сирко билан оғзини чайқаши лозим.

 

Жийда

 

Жийда қорин оғриқлари ва қон кетишларга қарши фойдалидир. Жийда , жумладан ўпка, ошқозон ва ичакларнинг заҳарланишини ҳамда бош оғриқларини даволайди.

 

Соиқ (Қуввату талқони)

 

Соиқ яхши егулик ҳисобланади.Оч бўлсангиз, тўйдиради ва тўқ бўлсангиз, овқатни ҳазм этади.

Абуҳошим Жаъфарий деди: Имом Ризо(а) олдиларида эдим ва сувсаб кетдим.Аммо ул ҳазратнинг ҳурматлари учун сув сўра олмадим.

Ҳазрат сув олиб келишни буюрдилар ва олиб келинган сувдан озгина ичиб, дедилар: Эй Абуҳошим, жуда совуқ ва яхши сув экан. Сен ҳам ич.

Мен ҳам  ўша сувдан ичдим, аммо  мендаги чанқоқ босилмади.

Ул ҳазрат хизматгорга боқиб, буюрдилар: сув,соиқ ва шакардан шарбат тайёрлаб келсанг! Соиқ ва шакарни озроқ ҳўллаб, кейин олиб кел!

Сўнгра менга қараб буюрдилар:Эй Абоҳошим! Ичгинким, чанқоқни босади.

Али бин Сулаймон деди: Имом Ризо(а) билан каллапоча тановул қилардик. Ул ҳазрат соиқ олиб келишни буюрдилар. Мен ул ҳазратга тўйганимни айтим.

Соиқдан камроқ истеъмол қилинса, ейилган каллапочани ҳазм этиб, давога айланади.

Марвлик бир кишидан иқтибосан Иброҳим бин Бастом деди: Имом Ризо(а) бир кишини мени олдимга жўнатиб, соиқ олиб келишни буюрдилар.Мен озгина ҳўл соиқни ул ҳазратга юбордим.  Имом  уни менга қайтариб юбориб,буюрдилар:Ноништа қилаётган пайт қуруқ соиқ ейиш лозим.Шунда у тана  ҳароратини пасайтириб, ўт зардобини камайтиради. Соиқ агар ҳўл бўлса, ушбу хосиятини юқотади.

 

Пишлоқ

 

Жисмдаги дамлардан холос бўлиш учун ҳар куни пишлоқ тановул қилиш лозим.

Пишлоқ  ошқозоннинг яллиғланишига қарши муҳим воситадир.Пишлоқ сил, бронхит, ичи оғриган касалликларига чалинган ва зеҳни ўткир бўлмаган  кишилар   учун  ҳам фойдалидир.

 

Шакар

 

Иброҳим Жаъфар дейди: Имом Ризо(а) олдиларига бордим. Ул ҳазрат сўрадилар: Нима учун рангинг ўзгариб кетибди?

Жавоб бердим: Исситмам бор.

Имом буюрдилар: Нима учун шакар шарбатидан ичмайсан: Наботнинг шакари балғамни юқотади.

 

Она сути

 

Саъд бин Саъд Ашъарий деди: Имом Ризо(а) дан "Болалага икки йилдан кўпроқ сут бериш мумкинми?" деган саволни сўрадим.

Ҳазрат буюрдилар: икки йил яхшироқ.

" Агар икки йилдан кўпроқ  вақт давомида болага сут берилса,ота-она гоноҳкор бўлишлари мумкинми?"

Ҳазрат жавоб бердилар: Йўқ!

 

Адас

 

Худо расули(с.а.в)дан Имом Ризо(а) иқтибос келтириб буюрганлар: Муборак ва муқаддас адасни истеъмол қилиш сиздан бўлсин.Адас юракни юмшатиб, йиғини кўпайтиради.Унга етмиш пайғамбар баракот юборишган ва уларнинг охиргиси Исо(а)дир.

 

Асал

 

Қишда шамоллашни хоҳламайдиган киши ҳар куни уч луқма асал тановул қилиши лозим.

Эссарликдан қутилиш ва хотирани мустаҳкамлаш учун ҳар куни учта қалампирни асал билан тановул қилиш ва овқатни хардал (горчица) билан ейиш лозим.

Асал ҳар бир касалликка даводир.

Ҳар куни эрталаб асалдан бир қошиқ тановул қилинса, балғам ва зардани  юқотади ҳамда хотирани мустаҳкамлайди.

Қиш фаслида зукомга гирифтор бўлмаслик учун асал мумини наргис гули билан ҳаркуни тановул қилиш лозим.

Асални седана билан ҳам истеъмол қилиш фойдалидир.

 

Фандуқ (ўрмон ёнғоғи)

 

Фандуқ ичак ва ошқозонни соғломлаштиради. Кўксида оғриғи бор кишиларга унинг ёғи фойдалидир. Йўтал ва соч тўкилишларга қарши ҳам унинг ёғидан фойдаланилади.

 

Қўзиқорин

 

Имом ризо буюрганлар: Қўзиқорин мендандир ва унинг суви кўзни даволайди.

 

Буйрак

Буйрак ва қўйнинг ичак- қоринларини кўп истеъмол қилиш пешоб йўлларини яхшилайди.

Қасни

 

Қасни ўсимлиги минг дардга даводир.Қасни одам ичидаги ҳама дардларни йўқ қила олади.

Имом Ризо (а) кўкатлар борасида буюрганлар: Уларнинг энг яхшиси қасни ва коҳудир.

Муҳаммад бин Исмоил деди: Қасни минг дардга даводир. Инсон ичидаги ҳамма дардларни қасни бартараф қила олади.

У айтади: Имом Ризо(а)  бир куни исситмаси чиққан ва боши оғриётган хизматгорлари учун қасни олиб келишни буюрдилар.Қасни олиб келинганлигидан кейин уни қоғоз устида майдалаб, бинафша ёғи билан аралаштиришни буюрдилар ва уни беморнинг пешонаси устига қўйдилар.

Ҳазрат сўнгра дедилар: Билиб қўйинг, ушбу дори исситмани тушириб, бош оғриғини бартараф этади.

Имом Ризо (а) қасни борасида буюрганлар:

Қасни кўкатини истеъмол қилувчи  кишининг мол ва фарзанди кўпаяди.Мол ва  фарзанди кўпайишини хоҳловчи кишилар қаснини ейишни мунтазам  давом эттиришлари лозим.