тиббўр Ризо
-
тиббўр Ризо
Емоқ ва ичмоқда меъёрни сақлаш
Билгил, эҳтиёждан ортиқча ейилган
таъом баданга зарадан ўзга манфаат келтирмайди. Кўп ҳам эмас, оз ҳам эмас, меъёрга риоя этган ҳолда емоқ ва ичмоқнинг манфаати кўпдир.
Кундалик белгиланган нормада овқатланиш билан қонеъ бўлиш, жуда тўйиб кетмасдан олдин овқатланишдан кўл тортиш зарур.
Меъёрида емоқ ва ичмоқ ошқозон ва тананинг соғлом бўлишига сабаб бўлади, ақл ўткирлиги ва кўз нурини оширади.
Имом Ризо алайҳиссалом буюрганлар: -Инсон баданида бир томир бор уни шом деб аташади. Ким шом пайтида овқатланмаса, уша шом томири уни тонг отгунча мени очлик ва чанқоқликда колдирганинг учун Оллоҳ сени очлик ва чанқоқликда қолдирсин,-дея қарғайди. Шу боис, шом пайтида ҳеч бўлмаганда бир тўғрам нон ейиш, ёхуд бирор қултум ичимлик ичиш лозим.
Агар еган овқатингизнияхши ҳазм бўлиши ва ичак-ошқозоннингизни бир маромда ишлашини хоҳласангиз, тўқ қорин билан ётиб-ўхламанг ва агарда зарурат бўлса аввал ун томон, маълум вақт ўтгач чап томон билан ётиб ўхланг.