Андижонлик қочқин  Ўзбекистонга қайтди
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i24711-Андижонлик_қочқин_Ўзбекистонга_қайтди
2005 йил, 13 майда Андижонда содир бўлган қонли воқеалардан сўнг Ўзбекистонни тарк этиб, ўн икки йил АҚШда яшаган 76 яшар Нажмиддин Умаров ҳафта бошида ватанига қайтди.
(last modified 2018-08-22T13:22:29+00:00 )
октябр 15, 2017 07:20 Asia/Tashkent
  • Нажмиддин Умаров
    Нажмиддин Умаров

2005 йил, 13 майда Андижонда содир бўлган қонли воқеалардан сўнг Ўзбекистонни тарк этиб, ўн икки йил АҚШда яшаган 76 яшар Нажмиддин Умаров ҳафта бошида ватанига қайтди.

Нажмиддин Умаров Андижонга келганидан сўнг тўрт кун мобайнида вилоят ички ишлар бошқармасида ушлаб турилгани ва уйига қўйиб юборилгани хабар пайдо бўлди. Лекин, Умаровнинг яқинларига кўра, у аэропортда уч соат ушлаб турилганидан сўнг, қўйиб юборилган.

Андижон шаҳар, Боғишамол маҳалласида яшайдиган Нажмиддин Умаров 2005 йил 13 май куни Андижондаги қонли воқеалардан сўнг Қирғизистонга қочиб ўтган ва сўнгра АҚШдан бошпана олган эди.

Бундан аввал ҳам андижонлик қочқинларнинг Ўзбекистонга қайтиш ҳаракатлари бўлган. Хусусан, қочқинлардан бири Дилором Абдуқодирова Ўзбекистонга қайтгач, маҳкамага тортилган ва ўн йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.

​Шундан сўнг, андижонлик қочқинларнинг Ўзбекистонга қайтиш ҳаракатлари тўхтаган эди.

Ислом Каримов вафотидан ва Шавкат Мирзиёевнинг президентликка келганидан сўнг, биринчи қочқин Ўзбекистонга қайтди.