Нега Мирзиёев замонида ҳам қийноқлар тўхтамаяпти?
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i25066-Нега_Мирзиёев_замонида_ҳам_қийноқлар_тўхтамаяпти
Президент Шавкат Мирзиёев бошлаган ислоҳотлар Ўзбекистон халқида ҳам, ташқи дунёда ҳам умидларни уйғотган.
(last modified 2018-08-22T17:52:39+00:00 )
октябр 28, 2017 10:38 Asia/Tashkent
  • Нега Мирзиёев замонида   ҳам қийноқлар тўхтамаяпти?
    Нега Мирзиёев замонида ҳам қийноқлар тўхтамаяпти?

Президент Шавкат Мирзиёев бошлаган ислоҳотлар Ўзбекистон халқида ҳам, ташқи дунёда ҳам умидларни уйғотган.

Ёпиқ ва репрессив деб танилган Ўзбекистонда ижобий ўзгаришлар бўлаётгани кўплаб халқаро минбарларда айтилмоқда.

Президент Мирзиёевнинг ўзи халқ давлат учун эмас, давлат халқ учун хизмат қилиши лозимлигини урғуламоқда, бошланган ислоҳотлар ҳам ана шу мақсадга қаратилгани кўринмоқда.

Президентнинг судьялар, прокурорлар ҳақида айтган гаплари халқ кўнглидаги гаплар бўлди, одамларда адолатсиз ҳукмлар замони тугаши ҳақидаги умидлар ҳам уйғонди.

Бироқ сўнгги ҳодисалар Президент Мирзиёев ҳукмронлиги пайтида ҳам қийноқлар давом этаётганини кўрсатмоқда.

Навоий вилоятилик 5 она ўз фарзандларининг қийноқ қурбонларига айланганига норозилик сифатида Тошкентда намойиш ташкил қилдилар.

Хўш, нега ҳамон Ўзбекистонда қийноқлар давом этмоқда?

Бу ҳақда жаҳон ОАВ вав инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари жиддий ташвиш билдиришмоқда.