октябр 29, 2017 18:07 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистон масжидларида азон баланд овозда янграйди
    Ӯзбекистон масжидларида азон баланд овозда янграйди

Ўзбек имомлари Каримов даврида азон чақириш учун масжидлардан олиб ташланган овоз кучайтиргичларни қайтармоқчи.

Azon.uz сайтининг хабар беришича, Тошкент шаҳридаги "Кўкча" масжидида йиғилган имом-хатиблар масжидларда азонни овоз кучайтиргичлар ёрдамида чақиришни қайтаришга келишиб олган.

"Москванинг Кремлида ҳам азон айтиляпти. Ёки бўлмаса христиан динига эътиқод қилувчилар қўнғироқларини чалишяпти. Ҳеч кимнинг уйқуси бузилётгани йўқ", дея имом-хатиблар йиғилишидан иқтибос келтирган azon.uz.

 Ушбу хабарни интернетдаги ўзбекистонликлар илиқ қарши олган.

Уларнинг айримлари баланд азон учун Мирзиёевни дуо қилган.

"Роббим! Бисмиллоҳ деб хайрли ишларни бошлаган Шавкат Мирзиёевни ўз паноҳингда асра! Ўзбекистон халқини олдида юзини ёруғ, мартабасини улуғ қилгин", дея иқтибос келтирган azon.uz.

 

Ёрлиқ