Ўзбекистонда маош, нафақа ва имтиёзлар ошади
(last modified Mon, 20 Nov 2017 14:42:34 GMT )
ноябр 20, 2017 19:42 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда маош, нафақа ва имтиёзлар ошади
    Ўзбекистонда маош, нафақа ва имтиёзлар ошади

Бу Шавкат Мирзиёев президент этиб сайланганидан бери илк марта маошлар ошишидир.

Ўзбекистонда 1 декабрдан маошлар, нафақалар, стипендиялар ва имтиёзлар миқдори оширилади. Президент Шавкат Мирзиёев 20 ноябрда имзолаган фармонига кўра, бу миқдор ўртача 15 фоизга оширилади.

Янги минимал тўловларга кўра, энг кам иш ҳақи 172240 сўм (ҳозирда 149775 сўм), нафақалар ва болалигидан ногиронларга 336880 сўм (ҳозир 292940), ҳамда етарли иш стажига эга бўлмаган қариялар ва ишга яроқсиз фуқароларга 206720 сўм (ҳозирда 179755 сўм) этиб белгиланади.

Хўжалик ҳисобидаги корхоналар ва ташкилотларга ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва меҳнат харажатларини камайтириш ҳисобига маошларни ошириш буюрилди.

Минимал маош бунгача 2016 йил октябрида оширилганди. Унда ҳам маошлар ўртача 15 фоизга ошган.

Маошлар ошиши Ўзбекистонда валюта айирбошлашни эркинлаштириш ислоҳотлари манзарасида юз бермоқда.

Конвертацияга боғлиқ ислоҳотлар туфайли мамлакатда нарх-наволар ошишда давом этяпти.

Қозоғистонлик иқтисодий шарҳловчи, иқтисодий фанлар номзоди Сапарбой Жубаевнинг  Ўзбекистон иқтисодда "шок терапияси" йўлини танлади ва яқин келажакда кескин инфляция юз бериши табиий.

Тошкентлик таҳлилчи, собиқ Нефть ва газ вазири Анвар Ҳусаиновга кўра эса, Ўзбекистон ҳукумати конвертацияни очишдан аввал нархлар ошишига тайёрланиши, хусусан нархлар ошишидан юзага келадиган қийинчиликларни ўз олтин резервларини ишга солиш эвазига юмшатиши керак эди.