Саудиянинг эрка маҳбуслари (ВИДЕО)
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i26401-Саудиянинг_эрка_маҳбуслари_(ВИДЕО)
Саудия Арабистонида ёш валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон бошлаган коррупцияга қарши мисли кўрилмаган ҳибсга олишлар атрофидаги хабар ва миш-мишлар тинмаётир.
(last modified 2018-08-22T17:53:10+00:00 )
декабр 05, 2017 18:37 Asia/Tashkent

Саудия Арабистонида ёш валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон бошлаган коррупцияга қарши мисли кўрилмаган ҳибсга олишлар атрофидаги хабар ва миш-мишлар тинмаётир.

Бундан уч ҳафта муқаддам ҳибсга олинган 200 га яқин Саудиянинг энг бой ва қудратли одамлари ҳануз Ар-Риёзнинг ҳашаматли Ritz Carlton меҳмонхонасида ушлаб турилибди.

Кўпчилик ҳибсга олинганларнинг исми ҳануз сир сақланмоқда, аммо улар орасида камида 11 нафар шаҳзода, жумладан, Саудия подшосининг икки жияни ҳамда шаҳзода Ал-Валид бин Талал каби миллиардерлар борлиги маълум.

Беш юлдузли меҳмонхона ичкарисида нималар бўлаётгани ҳақида кўп нарса маълум эмас.

Би-би-сининг халқаро масалалар бўйича мухбири Лиз Дусетга меҳмонхонага кириш учун эксклюзив рухсат берилган.