АҚШ, сал ўзингни бос!
(last modified Sun, 10 Dec 2017 10:40:05 GMT )
декабр 10, 2017 15:40 Asia/Tashkent
  • АҚШ, сал ўзингни бос!

Ўзбекистон Сэм тоғанинг холаси маҳридаги вилоят эмас!

Бу Америка деганлари жуда ўзини қўйиб юборяпти рости. Нью-Йорк шаҳрида юк автомобилини пиёдалар ва велосипедчиларнинг устига қасддан ҳайдаб, саккиз одамни ўлдирган ва 11 одамни жароҳатлагани айблови қўйилаётган ўзбекистонлик Сайфулло Соипов устидан қарорни қаранг: Нью-Йорк Жанубий округи судьяси, чиқариладиган ҳукмда унинг мол-мулки тўла мусодара этилишини сўраяпти. Бу молк-мулкдан Соипов террор акти содир этишда фойдалангани изоҳ қилиб келтириляпти. Энг қизиғи, АҚШ федерал хавфсизлик хизматлари бу молк-мулк рўйхатига Соиповнинг ота-онасига қарашли Ўзбекистондаги уй-жойларни ва кўчмас мулкларни ҳам киритишяпти…

АҚШ ўзини нима деб ўйлаяпти: 7 йил Ўзбекистонда бўлмаган Сайфулло Соиповнинг ота-онасига қарашли молк-мулкни Ўзбекистон мусодара қилиб, пулини АҚШ ғазнасига ўтказиб бериши керак эмиш… Бу Соипов 7 йил аввал Ўзбекистондан чиқиб кетган бўлса, бу давр мобайнида Ўзбекистонга келиб кетмаган бўлса, хаттоки Нью-Йорк губернаторининг ўзи айтиб турган бўлса, Соипов АҚШ ҳудудида радикаллашганини. (радикаллашгани – бу ҳам ҳали тасдиқланмаган факт аслида).

Бу АҚШдагилар нима деб ўйлаяпти, Нью-Йорк Жанубий округи судьяси бўлмиш жонлиқнинг айтган гапи билан, ўз ҳудудидаги, ўз фуқаросига қарашли мол-мулкни АҚШ ҳисобига мусодара этармиди Ўзбекистон ? Ота-онасининг айби нима?

Менимча, жуда катта сиёсий ўйин бошланаётганга ўхшайди. Ўзбекистон бундай мантиққа зид, ҳуқуққа зид қарорни кўтариб келганларга айтадигани аниқ, ҳожатхонада ишлат бу қоғозни шаклида бўлади жавоб. Ана унинг ортидан бошланади катта ахборот хуружи: Ўзбекистон террорчиларни қўллаб-қувватлаяпти, уларнинг мол-мулкини мусодара қилмай, террористик йўлда улардан фойдаланишига йўл беряпти деган…

АҚШ, сал ўзингни бос! Сэм тоғанинг холасининг маҳрига тушган вилоят эмас Ўзбекистон!

                                                                                         Дилмурод Жумабоев