Ӯзбекистонда ароқнинг нархи ошди
(last modified Tue, 02 Jan 2018 05:44:38 GMT )
Январ 02, 2018 10:44 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистонда ароқнинг нархи ошди

Ўзбекистон ҳукумати алкоголь маҳсулотларининг янги энг паст нархларини эълон қилди. Пиводан ташқари барча алкоголь маҳсулотлари баҳоси ўртача 25 фоизга қимматлайди. Янги нархлар 1 январдан амал қилади.

Молия вазирлиги ва Солиқ қўмитаси алкоголь маҳсулотларининг янги энг паст улгуржи ва доналаб сотиладиган баҳосини тасдиқлади, деб хабар бермоқда газета.уз.

Унга кўра, ишлаб чиқарувчилар винони улгуржи баҳода 6500 сўмдан сотиши мумкин, айни дамда 5400 дан сотилмоқда. Ишлаб чиарувчилар бир шиша винони энди 7800 сўм кам бўлмаган баҳода сотиши керак. Нархлар 20 фоизга ўсганлиги айтилмоқда.

Ароқларнинг энг кам улгуржи баҳоси 12900 сўмдан 17200 сўмга кўтарилади. Доналаб сотиладиган ароқнинг энг паст нархи 19 200 этиб белгиланди. Ароқнинг баҳоси 24 фоиз қимматлаган.

Улгуржи сотиладиган коньяклар 22 минг, шишаси 26400 сўм қилиб белгиланган.

Алкогол маҳсулотларининг минимал баҳоси ноқонуний ишлаб чиқариш ва сотишнинг олдини олиш мақсадида белгиланиши айтилади. Алкоголь маҳсулотларини белгиланган нархлардан паст баҳода сотиш тақиқланган.

2017 йилнинг январ ойида тамаки ва алкоголь маҳсулотларига акциз солиқлари ўртача 23 фоизга кўтарилганди.

Ўзбекистонда бир йилда жон бошига ўртача 3,5 литр алкоголь маҳсулотлари истеъмол қилиши айтилади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда алкоголь маҳсулотларини меъёридан ортиқ истеъмол қилиш натижасида ҳар йили 3 миллион 300 минг одам ўлади.