Январ 23, 2018 14:30 Asia/Tashkent
  • 17-асрда яшаган номаълум рассомнинг \
    17-асрда яшаган номаълум рассомнинг \"Бой ва қашшоқ\" асари.

Жаҳондаги бойликларнинг 82 фоизи ер юзида яшаётган 1 фоиз одамга тегишли. Бу ҳақда 22 январь куни қашоққликка қарши кураш бўйича Oxfam ташкилоти томонидан эълон қилинган ҳисоботда маълум қилинди.

Такшкилот ўтказган тадқиқот натижасида дунёнинг энг бой одамлари даромади ўтган йили 762 миллиард долларга кўпайгани аниқланди. Айни пайтда жаҳон аҳолисининг тенг ярми даромадлари аввалги йилларга нисбатан ўсмаган.

2010 йилдан бери миллиардерлар даромади 13 фоизга кўпайган. Миллиардерларнинг даромадлари оддий ишчилар ва хизматчиларнинг ойлик иш ҳақларига нисбатан 6 баробар тезроқ ўсмоқда.

Oxfam тадқиқотида айтилишича, ўртача ҳисобда ҳар икки кунда дунёда бир нафар миллиардер пайдо бўлмоқда. Бугунги кунда жаҳонда миллиардер ҳисобланган 2 минг нафардан кўпроқ одам бор.

Ёрлиқ