Москвада Ислом Каримов ҳайкалини ўрнатишга қаршилик авж олмоқда
Якиманка тумани бошқаруви томонидан Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилиши масаласи юзасидан маҳаллий аҳоли ўртасида референдум ўтказилади. Ушбу тадбирга 500 минг рубл маблағ ажратиш кўзда тутилган
Якиманка округи депутатлари 18 март куни президент сайлови бўладиган кунда — маҳаллий референдум ўтказишни белгилашди. Фуқаролардан бир нечта масалалар бўйича сўров ўтказилади: жумладан, Калужск майдонидан Ленин ҳайкалини кўчириш ҳамда Москвадаги Ислом Каримов ҳиёбонида Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримов ҳайкалини ва фаввора ўрнатиш масалалари бўйича сайлов ўтказилади.
Москва монументал санъати бўйича комиссияси раиси ўринбосари Лев Лавренов ушбу таклифларга салбий фикрда эканлигини билдирди.
"Каримов ҳайкали масаласи бўйича — бу шубҳали ташаббусдир. Нега у Москвада туриши керак? Билмадим. Ташаббусчилардан бошқа яна ким уни билади?", — деб таъкидлади Лавренов.