Ўзбекистонликларга шахсий самолёт сотиб олиш мумкин бӯлади
(last modified Sat, 27 Jan 2018 06:35:53 GMT )
Январ 27, 2018 11:35 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонликларга  шахсий самолёт сотиб олиш мумкин бӯлади

Ўзбекистонлик ҳамкасбларимизга ҳаво кемаларини етказиб бериш ва харид қилишдан тортиб, уларни эксплуатация қилиш ва тижорат юкламасига қадар бўлган янги имкониятларни таклиф қиламиз, деди Arcos Jet мутахассиси

Тошкент шаҳрида "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК мутахассислари ҳамда Arcos Jet ва Bombardier Business Aircraft компанияларининг вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Тадбир доирасида ҳамкорлик алоқалари муҳокама этилди. Дастурдан шунингдек, Bombardier самолётининг Тошкент узра парвози ӯрин олди.

"Юртингизга илк бора келишимиз ва Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси бизни таклиф этганидан беҳад мамнунмиз, — дея таъкидлади Bombardier Business Aircraft компаниясининг Шарқий Европа, Россия ва МДҲ давлатлари бўйича минтақавий вице-президенти Валерия Колючая. — Ўйлайманки, бизнес-авиацияни ривожлантириш борасидаги ҳамкорлик алоқаларимиз яқин истиқболда ўзининг ижобий натижаларини беради. Фаолиятимиз асосан, самолётлар олди-сотдиси билан боғлиқ бўлса-да, бизнес-авиацияси бозорининг бошқа — ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш, экипаж аъзоларини тайёрлаш ва уларни ҳуқуқий жиҳатдан муҳофазалаш, шунигдек самолётни сотиш ёки ижарага бериш жараёнида юзага келадиган лизинг, суғурталаш, молиялаштириш, тахминий нархни олдиндан белгилаш каби турларини ҳам муваффақиятли ўзлаштиришга эришганмиз". 

 Ишбилармон доирадаги учрашув давомида Бомбардиэр самолётининг тақдимоти ўтказилди. Учрашув иштирокчилари унинг техник характеристикалари ва авиацион имкониятлари билан танишдилар.

Музокаралар натижасида МАК ва бизнез-ҳамкорларнинг ўзаро ҳаракатлари режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ҳақида келишиб олинди.

 

Ёрлиқ