Муслималар оқланадими?
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i33916-Муслималар_оқланадими
Тошкентда 5 диндор устидан маҳкамани олиб бораётган судья Сарвар Каримов журналистларни судни фаол ёритиб боришга чақирди. Судьянинг бу кутилмаган гапидан судланувчилар ҳайратга тушган.
(last modified 2018-08-22T17:55:13+00:00 )
май 22, 2018 10:22 Asia/Tashkent
  • Муслималар оқланадими?

Тошкентда 5 диндор устидан маҳкамани олиб бораётган судья Сарвар Каримов журналистларни судни фаол ёритиб боришга чақирди. Судьянинг бу кутилмаган гапидан судланувчилар ҳайратга тушган.

Судланувчи ва тингловчилар судьянинг ишга бўлган қарашлари 21 май куни ўтган суд жараёнида кескин ўзгарганини  айтмоқдалар.

Тошкентдаги маҳкамада 5 киши "Ҳизбут таҳрир" фирқасига аъзоликда айбланмоқда.

Уларнинг барчаси ўзларига қўйилган айбловларни рад этган.

Гўзал Тўхтахўжаевадан бошқа барча судланувчилар дастлабки тергов давомида қийноқларга тутилганини айтишган.