Қашқадарёда сел аёлни 3 фарзанди билан оқизиб кетди
(last modified Sat, 26 May 2018 07:23:11 GMT )
май 26, 2018 12:23 Asia/Tashkent
  • Қашқадарёда сел аёлни 3 фарзанди билан оқизиб кетди

Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг матбуот нашрларига маълум қилишича, Чироқчи туманининг Юқори сариқамиш қишлоғида яшаган Г.Мухторова ёғингарчилик кучайган пайтда қўрққанидан 3 фарзандини олиб, қайнотасиникига йўл олган. Аммо адирдан ўтаётганда сел келиб, она ва болаларни оқизиб кетган.

  Шунингдек, Лолабулоқ қишлоғида яшовчи, 1990 йилда туғилган М.Норқораевани ҳам сув оқизиб кетган. Китоб тумани Юқоричил қишлоғида яшовчи 60 яшар Нишон Шамсиев Сағноқ дарёси бу қадар тошганига илк бор гувоҳ бўлганини айтган. 20-30 куб сув сиғимига эга дарё сатҳи тошқин натижасида 100 кубдан ошган.

Қайд этилишича, 13-17 май кунлари кузатилган кучли ёғингарчилик ва сел оқибатида кўплаб ватандошларнинг чорва моллари нобуд бўлди, томорқа ва уйлари ҳамда ҳудудлар инфраструктураси жиддий зарар кўрди.