Жаҳон чемпионати 2018
(last modified Mon, 28 May 2018 09:26:35 GMT )
май 28, 2018 14:26 Asia/Tashkent
  • Жаҳон чемпионати-2018
    Жаҳон чемпионати-2018

Жаҳон чемпионати ва 32та футбол терма жамоаларининг шиорлари

Россияда бўладиган  футбол бўйича Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи терма жамоаларнинг шиорлари маълум бўлди. Халқаро футбол федерациясининг эълон қилишича, “80 миллион киши бир халқ  ва бир қалбнинг уриши!”  Эрон миллий  терма жамоасининг шиоридир ва бу шиор ушбу жамоани олиб юрувчи автобусда ҳам ёзилади.

Қуйида сизни бошқа футбол терма жамоаларининг шиорлари билан таништирамиз:

1.Эрон- “80 миллион киши бир халқ  ва бир қалбнинг уриши!”;

2.Аргентина- “Биргаликда бир орзу учун!”;

3. Австралия -“Қўрқмас ва жасур бўл, яшил ва сариқ австралияликлар келишмоқда!”;

4. Белгия- “Қизил шайтонлар  бир топшириқда!”;

5. Бразилия- “Беш юлдуздан устун, бешак,  200 миллион юрак!”;

6. Колумбия- “Бу ерда бир орзу ҳамда уч ранг ва 50 миллион кўнгил!”;

7. Коста-Рика- “Бир юрт бўлгандан кейин ҳамма нарсанинг имкони бор!”;

8. Хорватия-“Кичик ўлка, аммо йирик орзулар билан!”;

9. Дания-“Биргаликда тарих яратамиз!”;

10. Миср-“Фиръавн деганда ҳамма туриб, тинглашлари лозим!”;

11. Англия-“Бизга ғалаба юборгин!”;

12. Франция-“Сенинг қудратинг бизга турткидир, олға!”;

13. Германия-“Кел, биргаликда тарих ёзайлик!”;

14. Исландия-“Кел, орзуларимизни ҳақиқатга айлантирайлик!”;

15. Япония-“Муҳораба вақтидир, мовий Самурай!”;

16. Жанубий Корея- “Осиё йўлбарслари дунёни фатҳ этажак!”;

17. Мексика- “Мексика тузилмаси ғалаба қилиш учун қурилган!”;

18. Марокаш- “Атлас қоплонлари Марокашнинг ифтихоридир!”;

19.  Нигерия- “Африканинг фахрли қанотлари!”;

20. Панама- “Панама икки- денгизнинг ифтихори!”;

21. Перу- “Биз қайтмоқдамиз, бу ерда 30 миллионлик перулик сафар қилишади!”;

22. Польша- “Олға бор, Польша!”;

23. Португалия- “Ўтмиш ифтихордир, ҳозирда тарих!”;

24. Россия- “ Қўрқмагин, ўйнагин!”;

25. Арабистон-“Биёбон шаҳзодалари!”;

26. Сенегал- “ Мумкин эмас Сенегалга тегишли эмас!”;

27. Сербистон-“Бир жамоа, бир орзу, Сербистон!”;

28. Испания-“Биз биргаликда енгилмасмиз!”;

29. Швеция- “Биргаликда Швеция учун!”;

30. Швецария-“ Тўрт тил ва бир халқ!”;

31. Тунис-“ Россия! Бу ерга ўйинчи ва мухлислар биргаликда келишади!”;

32. Уругвай -“ Қуёш осмонда порламоқда ва осмон бутунлай мовийдир!”.

 

 

Ёрлиқ