Тадқиқот: Бразилия ЖЧ-2018 ғолиби бўлади
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i34914-Тадқиқот_Бразилия_ЖЧ_2018_ғолиби_бўлади
Goldman Sachs иневестиция банки тадқиқот ўтказди ва ЖЧ-2018 мусобақасида ҳолиб чиқиши мумкин бўлган терма жамоани ҳисоблаб чиқди.
(last modified 2018-08-22T17:55:30+00:00 )
июн 12, 2018 11:32 Asia/Tashkent
  • :ي-2018
    :ي-2018

Goldman Sachs иневестиция банки тадқиқот ўтказди ва ЖЧ-2018 мусобақасида ҳолиб чиқиши мумкин бўлган терма жамоани ҳисоблаб чиқди.

Тадқиқот учун 200 та статистик моделлар қўлланилди, барча ўйинчилар бўйича таҳлиллар қилинди ва жамоаларнинг охирги ўйинлари таҳлил қилинди. Шунингдек, мусобақанинг 1 миллионга яқин симуляцияси ўтказилди.

Мусобақада ғолиб чиқиш учун Бразилия термаси ҳаммадан кўп имкониятга эга - 18,5 фоиз У билан финалга Германия чиқади - немисларнинг ғолиблик эҳтимоли 10,7 фоиз.

Франция термасида немислардан кўра кўпроқ имконият бор - 11,3 фоиз. Аммо французлар яримфиналда катта эҳтимоллар билан Бразилияга дуч келади. Бошқа яримфиналда Германия Португалия билан ўйнайди, португалларнинг имконияти 9,4 фоиз.

Россия термаси Goldman Sachs тахминига кўра, ҳатто гуруҳдан чиқа олмайди. Мезбонларнинг мсобақада ғолиб чиқиш эҳтимоли 0,7 фоиз.