Неймар: «222 миллион евро? Ўзим учун бунча пул тўламаган бўлардим»
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i35094-Неймар_222_миллион_евро_Ўзим_учун_бунча_пул_тўламаган_бўлардим
«ПСЖ» клуби ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар ўзининг трансфер нархи борасида ўз фикрини билдириб ўтди.
(last modified 2018-08-22T17:55:33+00:00 )
июн 15, 2018 12:44 Asia/Tashkent
  • жч2018
    жч2018

«ПСЖ» клуби ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар ўзининг трансфер нархи борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

«Мен ўзимнинг трансфер нархим ва жаҳоннинг энг қиммат футболчиси эканим билан фахрланмайман. Бу шунчаки пуллар. Мен ўзим учун камроқ пул тўлаган бўлардим. Аммо болаликдаги орзум амалга ошганидан хурсандман. Мен учун бу муҳим аҳамиятга эга.Ўйинчи сифатида нималарга қодирлигингни ҳамиша намойиш қилишинг керак. Фақат трансфер нархингга суяниб қоладиган бўлсанг, бу сенга ҳеч қандай ёрдам бермайди», – деди Неймар.Неймар ўтган йилнинг ёзида 222 миллион евро эвазига «Барселона»дан «ПСЖ»га ўтганди.