Капелло: "Месси Роналдунинг учта голидан сўнг босим остида қолди"
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i35232-Капелло_Месси_Роналдунинг_учта_голидан_сўнг_босим_остида_қолди
Италиялик таниқли мутахассис Фабио Капелло ЖЧ-2018нинг 1-турида Аргентина терма жамоасининг Исландия билан ўйинига (1:1) шарҳ берди.
(last modified 2018-08-22T17:55:35+00:00 )
июн 17, 2018 18:59 Asia/Tashkent
  • ЖЧ-2018
    ЖЧ-2018

Италиялик таниқли мутахассис Фабио Капелло ЖЧ-2018нинг 1-турида Аргентина терма жамоасининг Исландия билан ўйинига (1:1) шарҳ берди.

"Месси Роналдунинг учта голидан сўнг босим ҳис қилган.. Криштиану испанлар билан ўйинда қандайдир ўзгача нарсани намойиш қилишни истади, ахир бунгача жаҳон чемпионатларида бунча кўп гол урмаган.

Аргентина терма жамоасининг Исландия билан ўйиндаги яримҳимояси - бу кулги. Ҳаммаси секин бажарилди, ҳаммаси марказни ёриб ўтиб, Мессига пас узатишга ҳаракат бўлди. Месси ўйинчи сифатида Роналдудан яхшироқ, аммо Аргентина термасидаги шериклари Лионелга ёрдам бермадилар", - дейди Капелло.