Япония бош мураббийи терма жамоадаги ёқимсиз ҳолат ҳақида гапирди
июн 19, 2018 01:25 Asia/Tashkent
Япония терма жамоаси бош мураббийи Акира Нисино Осакадаги зилзила терма жамоа футболчиларига руҳан таъсир қилгани ҳақида маълум қилди.
"Кеча Осакада катта зилзила содир бўлди, бу воқеадан кўпчилик ўйинчилармиз шокка тушган.
Улар ўз яқинларидан ташвишга тушдилар, баъзиларга бу воқеа руҳан таъсир қилди. Бу мени ташвишлантираётган нарса", - дейди Нисино.