Равшан Эрматов ЖЧ-2018даги ўзининг дастлабки ўйинни бошқаради ва рекордни янгилайди
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i35368-Равшан_Эрматов_ЖЧ_2018даги_ўзининг_дастлабки_ўйинни_бошқаради_ва_рекордни_янгилайди
Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов Россияда ўтаётган Жаҳон чемпионатида ўзининг дастлабки ўйинини бошқарадиган бўлди.
(last modified 2018-08-22T17:55:38+00:00 )
июн 19, 2018 19:26 Asia/Tashkent
  • ЖЧ 2018
    ЖЧ 2018

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов Россияда ўтаётган Жаҳон чемпионатида ўзининг дастлабки ўйинини бошқарадиган бўлди.

Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси ҳамюртимизга "D" гуруҳидан ўрин олган Аргентина ва Хорватия терма жамоалари ўртасидаги ўйинни ишониб топширди. Мазкур ўйин муҳим аҳамиятга эга бўлиб, хорватлар 1-турда Нигерияни мағлуб этишган бўлса, Месси жамоадошлари Исландия билан дуранг ўйнашган. Ҳар иккала жамоа плей-офф босқичига чиқиш учун асосий даъвогар ҳисобланишади.

Аргентина - Хорватия баҳси 21 июнь куни соат 23:00да бошланади. Эрматовга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов ёрдам беради.

Мазкур ўйин Равшан Эрматов учун Жаҳон чемпионатларида 10-учрашув бўлади.