ЖЧ-2018. Португалия Роналдунинг голи эвазига ғалаба қозонди
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i35426-ЖЧ_2018._Португалия_Роналдунинг_голи_эвазига_ғалаба_қозонди
Жаҳон чемпионатининг 7-куни. Португалия терма жамоаси “В” гуруҳида Марокаш билан баҳс олиб бориб кичик, лекин муҳим ғалабани расмийлаштирди.
(last modified 2018-08-22T17:55:39+00:00 )
июн 20, 2018 19:22 Asia/Tashkent
  • ЖЧ 2018
    ЖЧ 2018

Жаҳон чемпионатининг 7-куни. Португалия терма жамоаси “В” гуруҳида Марокаш билан баҳс олиб бориб кичик, лекин муҳим ғалабани расмийлаштирди.

Роналдунинг 4-дақиқада бош билан урган голи Португалиянинг 2018 йил мундиалидаги илк ғалабасини таъминлади. Шу тариқа, португалияликлар ЖЧдаги очколари сонини 4 тага етказиб, гуруҳ пешқадамига айланди. Бугун “В” гуруҳибда Эрон Испания билан ўйнайди.

ЖЧ-2018. “В” гуруҳи.

Португалия – Марокаш 1:0 (1:0, 0:0).

Гол: Криштиану Роналду (4).

Португалия – Руй Патрисиу, Пепе, Геррейру, Соареш, Фонте, Моутинью (Адриен Силва, 89), Вильям Карвалью, Гонсалу Гедеш, Бернарду Силва, Жоау Мариу, Роналду.

Марокаш – Муҳаммади, да Кошта, Бенатия, Ҳакими, Дирар, Бельханда, Буссуфа, Зиеш, Эль-Аҳмади (Фажр, 86), Амрабат, Бутаиб.

Огоҳлантиришлар: Адриен Силва (90).