Аргентиналиклар Мессининг аёлидан омад келтирадиган туфлисини кийишини ўтинмоқдалар
(last modified Thu, 21 Jun 2018 16:48:09 GMT )
июн 21, 2018 21:48 Asia/Tashkent
  • ЖЧ-2018
    ЖЧ-2018

Аргентина терма жамоаси мухлисаси Ката Торосейро Лео Мессининг турмуш ўртоғи - Антонелла Рокуццонинг бахтли босоножкаси борлигини Твиттер орқали маълум қилди.

Анотонелла бу босоножкасини Леонинг омадли кунларида кияди. Ката исбот сифатида ЕЧЛ-2015 ва Испания чемпионати-2018 дан сўнг туширилган фотосуратларни жойлади ва шундай деб ёзди: "Агар у пайшанба куни шу туфлини кийсин десангиз - ретвит қилинг".

Бу твит 27 минг марта ретвит қилинди. Энди аргентиналик мухлисларда умид туфлиси бор.

Лео ЖЧ-2018 Исландия билан ўйинда (1:1) пенальтини уролмади. Аргентина 21 июнь куни Хорватия билан ўйнайди.