Тавба! Келин 83 ёшли қайнонасини тепиб йиқитди
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i38412-Тавба!_Келин_83_ёшли_қайнонасини_тепиб_йиқитди
Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқдаЎзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
октябр 08, 2018 17:15 Asia/Tashkent
  • Тавба!  Келин 83 ёшли қайнонасини тепиб йиқитди

Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқдаЎзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Маълум бўлишича, 2018 йил 7 октябрь куни туман ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, шу йил 7 сентябрь куни Совбоғ қишлоғида яшовчи О.Ш. уйи олдида турмуш ўртоғи С.Н. (аёл) билан жанжаллашаётган вақтида С.Н. уларни ажратмоқчи бўлган қайнонаси 83 ёшли М.Т.нинг оёғига тепиб жароҳат етказган. 

Натижада М.Т. касалхонага ётқизилган. С.Н. ушланган. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.