Чуст пичоқларининг сири нимада? (ВИДЕО)
(last modified Sun, 04 Nov 2018 08:59:20 GMT )
ноябр 04, 2018 13:59 Asia/Tashkent

Чустлик еттинчи авлод пичоқчи уста Раҳимжон Убайдуллаев ўз касбининг тарихи ва сир-асрорлари ҳақида ҳикоя қилиб берди.

Ўзбек пичоқлари орасида Чуст пичоқлари каби машҳури бўлмаса керак. 

Уста айтишига қараганда Наманганнинг Биби она номли жойида эрамиздан аввалги саккизинчи асрдан бошлаб пичоқлар ясалган. 15 асрга қадар Чуст пичоқ ясашга ихтисослашган ягона жой бўлган. Шу сабабдан Чуст пичоқлари номи бутун дунёга машҳур. 

Бугунги кунда уста Рахимжон нафқат ўз ўғил ва набираларига, балким 35 нафар коллеж ўқувчиларига ҳам пичоқчиликни ўргатаётгани ва келажакда ушбу ҳунарининг сирлари ёш авлод қўлига ўтишига катта умид билдирди.

Чуст пичоқларининг тарихи ва бугунги кундаги ривожланиши билан видеолавҳамизда батафсил танишинг.