Январ 08, 2019 18:08 Asia/Tashkent
  • “Ёввойи табиат фотографи” халқаро танловининг ғолиблари аниқланди (фотожамланма)

Анъанавий тарзда ўтказилиб келинадиган “Ёввойи табиат фотографи” (“Lumix”) халқаро танловнинг ғолиблари аниқланди

Халқаро танловга 95 та давлатдан 45 мингдан ортиқ фотоасар келиб тушган. Шулардан энг яхшилари Лондоннинг табиат тарихи музейи томонидан саралаб олинган. Танлов якунига кўра “Портрет”, “Юксак баҳо”, “Табиатга яқинлашиш”, “Табиат ҳикояси”, “Истеъдод”, “Ижодий тасвирлар”, “Табиат санъати” каби 15 дан ортиқ номинация бўйича 25 та фотоасар ғолиб деб топилган. Нидерландиялик фотограф Марсел ван Уостен “Олтин жуфтлик” фотопортрети билан “2018 йилнинг энг яхши табиат фотографи” деб топилди.

Ғолиб фоторассомларнинг асарлари тасвирланган календарлар, фототўпламлар, сувенирлар сотувга қўйилган. 

 

Ёрлиқ