Бу-Эрон
-
Имомзода Оқо Али Аббос ва Шоҳзода Муҳаммад (а) зиёратгоҳи
Қуйидаги видеода Имомзода Оқо Али Аббос ва Шоҳзода Муҳаммад (а) зиёратгоҳини тамоша қилишингиз мумкин
Исфаҳон вилоятининг Бодруд шаҳридан 8 километр ва Натанз шаҳридан 30 километр узоқликда жойлашган Имомзода Оқо Али Аббос ва Шоҳзода Муҳаммад (а) зиёратгоҳи ҳар йили минглаб сайёҳларнинг диққат-эътиборини ўзига жалб этади. Имомзода Оқо Али Аббос ва Шоҳзода Муҳаммад (а) Имом Мусо Козим (а)-нинг фарзандларидан эдилар. Улар Имом Ризо (а) билан дийдор кўриш учун Мадина шаҳридан Эронга сафар қилган эдилар. Аммо Эронга етиб келганларида, Аббосийлар халифаси томонидан Имом Ризо (а)-ни шаҳодатга етказиш ва Ҳошимий сайидларини шаҳодатга етказиш ҳақидаги хабарни эшитиб қолишади. Шунинг учун душманлар қўлидан нажот топиш мақсадида сайидлар Эроннинг турли минтақаларига тарқалиб кетишади.
Имомзода Оқо Али Аббос ва Шоҳзода Муҳаммад (а) бир нечита шаҳар ва қишлоқлардан ўтиб, охир-оқибат “Бодруд” ёки “Бодиқадим” шаҳрига етиб келдилар. Аҳли байт (а)нинг меҳр-муҳаббатини ўз қалбларида сақлаган Бодруд ҳокимлари қирқ кечаю кундуз уларга мизбонлик қилишади. Аммо қирқ кундан кейин Имом Ризо (а) -нинг қони учун қассос олиш мақсадида, ўз ёронлари билан Тус шаҳрига қараб ҳаракат қилишади. Аммо Кавир саҳросини кезиб ўтмасдан Маъмун қушунлари томонидан шаҳодатга етадилар ва уша ерда дафн этилади.