МО мамлакатлари фуқаролари Қозоғистонда теракт уюштиришни режалаштиришган (видео)
(last modified Wed, 16 Jan 2019 10:48:37 GMT )
Январ 16, 2019 15:48 Asia/Tashkent

Қозоғистон Миллий Хавфсизлик қўмитаси (МХҚ)нинг махсус операцияси Олмаота шаҳрида ўтказилган.

Қўлга олинганлардан қурол-яроқ ҳамда террорчилик актини амалга оширишда ишлатилиши мумкин бўлган асбоб-ускуналар мусодара қилинган.

Қозоғистон Миллий Хавфсизлик қўмитаси (МХҚ)нинг махсус операцияси Олмаота шаҳрида ўтказилган.

Қўмита ходимлари Қозоғистонда теракт уюштиришни режалаштирган Марказий Осиё мамлакатлари фуқароларини ҳибсга олишди.

10 январь куни ўтказилган махсус операция тасвири қўмитанинг Youtube-каналида жойлаштирилди.

Гумон қилинувчилардан қурол-яроқ ҳамда террорчилик акти содир этишда ишлатилиши мумкин бўлган асбоб-ускуналар мусодара қилинди. Гумон қилинувчилар ортидан кузатув олиб борилган. МХҚ кадрларида қўлга олинган олти кишини кўриш мумкин.