Баҳоуддин Валад Муҳаммад бин Ҳусейн Хатибий
(last modified Mon, 28 Jan 2019 11:21:48 GMT )
Январ 28, 2019 16:21 Asia/Tashkent
  • Баҳоуддин Валад Муҳаммад бин Ҳусейн Хатибий

Баҳо Валад “Султонул-Уламо” номи билан танилган Баҳоуддин Валад Муҳаммад бин Ҳусейн Хатибий ҳижрий-қамарий 6-7 асрда яшаб фаолият олиб борган Хуросон тасуввуф илмининг машҳур шайхи, воизи ва орифлари жумласидан эди.

У эронлик буюк шоир ва ориф Жалолиддин Мавлавийнинг отасидир. Баҳоуддин Валад Ҳусейн бир Аҳмад Хатибийнинг фарзанди эди.

Маноқибул-Орифин” китобининг муаллифи  Афлокийнинг айтишича, у ҳам ўз замонининг алломаларидан бири эди. Унинг онаси Хоразмшоҳ сулоласи авлодидан эди. Баҳоуддиннинг оиласи Балх шаҳрида ҳаёт кечиришарди. Айрим тадқиқотчилар уни Шайх Нажмиддин Кубронинг шогирди ва халифаларидан деб билишарди.  

Баҳо Валаднинг ҳаёт ва фаолияти ва ирфони 

Баҳо Валад "Маориф" китобида уша вақти 55 ёшга кирган ўз ёшига ишора этади. Бу тарихни эътиборга олиб айтиш мумкинки, у ҳижрий-қамарий 546 йили Хуросоннинг муҳим ва катта шаҳарларидан бири бўлмиш Балх шаҳрида, зоҳид ва баланд мартабали оилада таваллуд топган. Баҳо Валад Балх шаҳрида  муфтийлик билан шуғулланди.  Унинг ҳаёт тарзи ва хатти-ҳаракатларини эътиборга олган ҳолда, айтиш мумкинки у ориф суфий эди.  Баҳо Валад кўп сафар қиларди. Бу сафарларда у кўпларнинг диққат-эъитиборини ўзига жалб этишига қўшимча, турли мухолифларга ҳам дуч келарди.  Баҳо Валад ёмонликдан қайтариш ва яхшиликка ундаш аҳлининг хатибларидан эди. У ўз суханронликларида халқни ислом динига пайравлик қилишга чақирарди ва Хоразмшоҳ ҳукуматини зулмни тарк этиш ва адолатни жорий этишга чақирарди.

Баҳо Валад суханронлик қилиш учун борган турли шаҳарларда  ўзининг муридлари ва шогирдларига эга эди. Балх аҳолиси эса унга эътиқод қилишарди. "Маноқибул-Орифин"  ва бошқа тазкираларда келтирилишича, Султонул-Уламо Баҳо Валад ўзининг суханронликларида, ҳақиқатни дарк этишнинг ягона йўлини ақл деб биладиган файласуфларни танқид қиларди. У бошқа суфийлар қаторида ақлни чекланган деб биларди. Унинг эътиқодига кўра, иллоҳий жозиба, риёзат ва руҳ сафосидан бошқа ҳақиқатга эришиш мумкин эмас. Шунинг учун Баҳо Валад ва суфийлар фалсафини танқид қилишарди. Уларнинг эътиқодларига кўра, файласуфлар тўғри йўлдан адашган одамлар эдилар.

Хоразмшоҳнинг устоди ва уша даврнинг файласуфи ва ҳукамоларидан бири Имом Фахр Розийни ҳам Баҳо Валад ўз суханронликларида ва ўз китобида танқид қилган эди.  Айтишларича, Фахр Розий ҳам Баҳо Валадга нисбатан кина-кудурати бор эди. Фахр Розий Хоразмшоҳ дарборида катта нуфузга эга бўлгани сабабли Хоразмшоҳ ҳам Баҳо Валадга нисбатан нафратланиш ҳисс-тўйғусига эга бўлганди. Мавжуд далил ва ҳужжатларга таяниб айтиш мумкинки, Фахр Розий ва Баҳо Валад ўз маслаклари ва ўз ақидаларини ривожлантиришда ўз замонининг пешволаридан эдилар. Уларнинг ўрталарида мавжуд бўлган ихтилоф ва душманлик табиий бир ҳолдир.  Хоразмшоҳнинг Баҳо Валадга нисбатан ёмон муносибатда бўлиши ва муғўлларнинг Эронга қарши ҳужум уштирганлари ҳақида хабарларнинг тарқалиши боис Баҳо Валад Балхни тарк этишга мажбур бўлди.