Владимир Путин INF шартномасини тўхтатиш бўйруғини берди
(last modified Sun, 03 Feb 2019 07:42:05 GMT )
феврал 03, 2019 12:42 Asia/Tashkent
  • Владимир Путин INF шартномасини тўхтатиш бўйруғини берди

АҚШ президенти Дональд Трамп 2018 йил 20 октябр куни халқаро келишувлар ва шартномалардан чиқиш заминидаги ўзининг сиёсатлари йўлида, Америка (INF)"қисқа масофага учадиган ядровий кучлар" шартномасидан чиқишини эълон қилди. АҚШ-нинг ушбу ўта муҳим ва стратегик шартномадан чиқишининг асосий сабаби Россиянинг ушбу шартнома моддаларига қараб амал қилмаслиги эди.

Америка ташқи ишлар вазири Майк Помпео ҳам Вашингтон 2019 йил 2 феврал ойидан бошлаб INF "қисқа масофага учадиган ядровий кучлар" шартномасини ижро этишни муаллақ ҳолатга келтиради ва ушбу шартномада кўрсатилган моддаларни бажариш учун Россияга 180 кун мўҳлат беради. Акс ҳолда Америка ушбу шартномадан бутунлайин чиқади,-деб эълон қилди. 

Россия хавфсизлик кенгаши йиғилиши ташкил этилганидан кейин Россия президенти Владимир Путин 2 феврал куни (INF) "қисқа масофага учадиган ядровий кучлар" шартномасидан чиқиш бўйича Американинг амалга оширган сайъ-ҳаракатига муносабат билдириб, ушбу шартномани ижро этишни тўхтатди. 

Владимир Путин Россия бундан кейин (INF) "қисқа масофага учадиган ядровий кучлар" шартномасида ишлаб чиқарилиши манъ этилган ракеталарни ишлаб чиқариш билан шуғулланади,-деб таъкидлади.  

Владимир Путин Россия ташқи ишлар ва мудофаа вазирларини (INF) "қисқа масофага учадиган ядровий кучлар" шартномаси бўйича Америка билан ҳеч қандай янги музокара олиб бормасликка чақирди.

Владимир Путин биз ҳам шунга яраша жавоб берамиз. Америкалик шериклар ушбу шартномада қолмасликларини маълум қилишди. Биз ҳам ҳамкорликни тўхтатамиз,-деб таъкидлади. 

Аммо бошқа томондан Владимир Путин сувуқ уруш давридек Америка билан қурол-яроқлар мусобақасида Совет Иттифоқи тушиб қолган домга тушиб қолишни истамайди. Уша вақтда Шўролар Иттифоқининг етакчи расмийлари уруш воситалари, жумладан стратегик қурол-яроқларни жойлаштириш, ишлаб чиқариш ва ривожлантириш учун катта молиявий манбаларни ихтисос беришди. Натижада, Совет Иттифоқи иқтисод соҳасида орқага қолиб кетиши ва охир-оқибат парчаланиши сабабига айланди.

Шунинг учун Владимир Путин Россия мудофаа вазирлигининг бюджети ошмайди. Биз қурол-яроқ мусобақасига кирмаймиз,-деб таъкидлади. 

Америка томонидан  (INF) "қисқа масофага учадиган ядровий кучлар" шартномасини ижро этишни муаллақ ҳолатга келтириш билан Дональд Трамп давлати нафақат ўрта ва қисқа масофага учадиган Круз ва баллистик ракеталарни жойлаштириш ва уни ишлаб чиқаришни бошқатдан бошлайди, балки олдиндан башорат қилиш мумкинки, Вашингтон бу аслаҳаларни яна бир маротаба Европада жойлаштиради ва бундай сайъ-ҳаракат эса албатта Россиянинг аксиламал кўрсатиши сабабига айланади. Бу нарса европаликларни хавотирга солмоқда.  Бундай вазъиятда Европа қитъаси  Россия ва Америка ўртасидаги ядровий ва ракеталар тўқнашувларининг саҳнасига айланиши муқаррар.  

Ёрлиқ