Ғаззолий Машҳадий
Ғаззолий Машҳадий Таҳмосб Сафавий подшоси дарборида катта шўҳрат қозонган 10 асрнинг намоён шоирларидан эди.
У эронлик бошқа шоирлар қаторида Ҳиндустонда шеър ва шиорларнинг ривож-равнақ топишлари сабабли ушбу мамлакатга сафар қилди. Унинг таржимаи ҳоли ҳақида бизгача кўп маълумот етиб келгани йўқ. Фақат шуни айтиш мумкинки, 930-936 йилларда Машҳад шаҳрида таваллуд топган ва бошланғич маълумотлари, илм ва маърифатни ўз ватанида касб этди. У ёшлигидан бошлаб шеър ёзишни бошлади ва шоирлик қилишига қўшимча, суфиёликка мойиллик зоҳир этарди. У бир муддат Шоҳ Таҳмосб дарборида шоирлик билан шуғулланди. Бир неча вақт ўтишидан сўнг, ҳали ёш эканлигига қарамай Саффавийлар даврида ҳоким бўлган шароитни назарга олиб, Ҳиндустонга муҳожират қилди. Ғаззолий Машҳадийнинг Ҳиндустонга қилган сафари вақтида у ерда Карагонийлар сулоласи ҳукмронлик қиларди.
Шарқ ва Ғарб тарихчиларининг айтишларича, Карагоний сулоласининг Ҳиндустонда ҳукмронлик қилиш даври форс тили ва дабиётининг ривож-равнақ топиши ва эронлик шоирларнинг ушбу мамлакатга муҳожират қилишлари даври эди. Бу муҳожиратларнинг сабаби бир томондан Саффавийлар дарборидаги тартибсизликлар ва шоирларга эътибор бермаслик бўлса, бошқа томондан Карагоний сулоласи подшоларининг форс тили ва адабиётига махсус эътибор қаратишлари ва тарғиб ва ташвиқ этишлари эди. Масалан: Ҳумоюншоҳ, Эронда бир йил ҳаёт кечиргани вақтида Эроннинг шоир ва ёзувчиларидан Ҳиндустонга сафар қилишларини сўради. Эроннинг ҳунари ва адабиётига нисбатан Курагоний сулоласи подшоҳларининг диққат-эътибор қаратишлари Жалолиддин Акбаршоҳ ҳукумати даврида ўз авжига чиқди.
Ғаззолий Машҳадий Ҳиндустонга келганида, Курагоний сулоласининг подшолари у ерда ҳукмронлик қилишарди. Бу хонадон Заҳириддин Бобур Темурийнинг авлодларидан эди ва Ҳиндустонда форс маданияти ва тилини ривожлантиришда муҳим рол уйнаган ва улар форс тили ва маданиятини яхши кўрган шоҳлар эдилар.
Заҳириддин Бобур Амир Темур Курагонийнинг ўғли ва Ҳиндустонда ҳукмронлик қилган Жалолиддин Мироншоҳ наслидан эди. Ундан кейин ҳукумат унинг фарзанди Носириддин Ҳумоюнга ундан кейин эса унинг ўғли Жалолиддин Акбарга ўтди. Жалолиддин Акбаршоҳ 963-1144 йилларгача Ҳиндустонда ҳукмрон қилди. Курагоний сулоласи подшоларининг форс тили ва адабиётига нисбатан диққат-эътиборлари ва Жалолиддин акбаршоҳ даврида ўз авжига чиққан эди.
Ғаззолий Машҳадий ёшлигида Шоҳ Таҳмосб дарборига йўл топган бўлсада, Ҳиндустонга келганида унинг иши мунча ҳам юришмади. Аҳмад Гулчин “Корвони Ҳинд” китобида шундай ёзади: “Айтишларича, Хуросондан Ироқ ва Форсга келди. У ердан денгиз орқали Ҳиндустонга сафар қилди. Бир муддат ҳеч ким унга аҳамият қаратмади ва иши юришмай қолди”
Ғаззолий Машҳадийдан назм ва насрда кўп асарлар мерос қолган. Ғаззолий Машҳадийнинг “Куллиёти” Британия музейида сақланади.Наср шаклида ёзган унинг барча муқаддималари ҳам Британия музейида сақланади. Наср шаклидаги бошқа унинг асарлари ҳам мерос қолган.
Доктор Забиҳуллоҳ Сафо унинг “Асрорул-Мактум” китобини ирфоний ишқда ёзилган суфиёна маснавий деб тавсиф этади. Тасуввуф жанрида ёзилган “Рашаҳотул-Ҳаёт”, ахлоқ илмида ёзилган “Миротул-Коинот” Ғаззолий Машҳадийнинг нарсда ёзилган бошқа асарлари ҳисобланади. Унинг назмда ижод этилган асари “Девони осориш-Шабоб” деб номланади. Ғаззолий машҳадийнинг ушбу китоби ҳижрий-қамарий 966 йилда 30 ёшида ёзилган. Шунингдек Ғаззолийнинг “Девони суннатиш-Шуаро” китоби Шоҳ Таҳмосб, Хон Замон ва бошқа амирлар ҳақида ёзилган қасидалардан иборат. “Девони ганжи Акбар ” китоби Акбаршоҳ ҳақида ёзилган қасидалардан иборатдир. Шунингдек, “Нақши бадеъ”, “Машҳаду Анвор”, Қудрати Осор” ва “Миръотус-Сафо”, “Маснавии ошиқ ва маъшуқ” ҳамда “Оинаи хаёл” Ғаззолий Машҳадий ёзиб мерос қолдирган асарлар жумласидандир.