Абдулазиз Комилов: Мирзиёев Каримов эмас ва Ўзбекистон Каримов даврига қайтмайди
(last modified Thu, 07 Feb 2019 06:43:00 GMT )
феврал 07, 2019 11:43 Asia/Tashkent
  • Абдулазиз Комилов: Мирзиёев Каримов эмас ва Ўзбекистон Каримов даврига қайтмайди
    Абдулазиз Комилов: Мирзиёев Каримов эмас ва Ўзбекистон Каримов даврига қайтмайди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ғарб матбуотига ана шундай баёнот берган.

Жаноб Комиловнинг Германияда чиқадиган «Süddeutsche Zeitung» (Зюддойче Цайтунг) нашрига айтишича, Каримов даврида "ҳеч ким сиёсатни тўғрилаш учун ҳеч нарса қила олмаган. Ҳатто бундай мавзуни муҳокама этиш қийин бўлган".

Каримов даврида ҳам узоқ йиллар мамлакат ташқи сиёсат маҳкамасини бошқарган 71 ёшли Комилов Ўзбекистоннинг янги раҳбарияти ўз тарихида мисли кўрилмаган очиқлик ва эркинликка интилаётгани, бошланган ўзгаришлар эркин сайловларни ҳам ўз ичига олишини таъкидлаган.

Бу Шавкат Мирзиёв ҳукумати вакилининг Ислом Каримов қолдирган сиёсий мерос ва ўзи танлаган янгича сиёсий курс борасида ҳозирга қадар қилган энг очиқ баёнотидир.